Ва ҳисобга олиш Машғулотнинг мақсади
Download 23.73 Kb.
|
1-амалий машғулот (2)
Ушбу «Низом»:
ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга; - иш берувчиларга; - пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга: - табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга; - агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига; - қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган, ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; - корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади. Олий ўқув юртлари талабалари, коллежлар, ўрта махсус ўқув юртлар, лицейлар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса иш берувчининг буйруғига асосан, иш берувчи вакиллари ҳамда касаба уюшма ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи аъзоларидан ташкил топган комиссия томонидан текширилади. Комиссия аъзоларининг ҳар қайсиси бахтсиз ҳодисани текшириш комиссияси раиси бўлиши мумкин. Жабрланувчи бевосита бўйсунадиган ва жабрланувчи учун меҳнат хафсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган раҳбар (смена, цех бошлиғи, уста ва шунга ўхшашлар) комиссия таркибига киритилмайди. Ҳарбий қисм билан корхона ўртасида шартнома битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий техник ходими бошчилигида иш олиб бораётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий состави билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қумонданлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади. Корхонадаги меҳнатга жалб қилиниб, ишни унинг маъмурий техник ходими бошчилигида бажараётган ахлоқ тузатиш меҳнат муассасаси (АТММ) да сақланаётган шахслар билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у АТММ вакили иштирокида иш берувчи томонидан текширилади ва бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ҳисобга олинади. АТММда хўжалик ишларини бажараётган шахс билан шунингдек, ўзининг ишлаб чиқаришида бахтсиз ҳодиса юз берса, у Ички ишлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади. Корхона ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ўқув юрти вакили билан биргаликда текширилади ва корхона томонидан ҳисобга олинади. Корхона томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилар раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёки олий ўқув юрти талабалари билан юз берган бахтсиз ҳодисалар ўқув юртлари томонидан корхона вакили билан биргаликда текширилади ва ўқув юрти томонидан ҳисобга олинади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак, у эса: - жабрланувчига зудлик билан ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши; - текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини, ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб туриши зарур. Бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги корхона раҳбари дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органига хабар қилиши шарт. 2.Корхонанинг тиббий-санитария қисми (шифохона) бир сутка ичида ёрдам сўраб мурожаат қилган ходимлар шу жумладан, хизмат сафаридаги ва корхона ишлаб чиқариш объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳакида иш берувчига, касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради. 3. Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этмайди. 4. Комиссия: -уч сутка ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузилишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкон бўлса жабрланувчидан тушунтириш хати олиши; - бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора–тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани камида уч нусхада тузиши ва имзо чекиб уларни тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак. 5. Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч сутка давомида тасдиқланган Н-1 шаклдаги далолатномаларни: - жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га, давлат техника назоратчисига юборади. Download 23.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling