Н-1 шаклидаги далолатномани тўлдиришга изоҳ
7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганида бажараётган касби кўрсатилади.
3-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сони кўрсатилади.
11.1-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига яраша тартиб билан кўрсатилади.
11.2-банд. Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, русуми, чиқарилган йили, тайёрлаган корхона номи кўрсатилади.
Ўз-ўзини текшириш учун назорат саволлари
1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларга қандай ҳолатлар
киради?
2. Бахтсиз ҳодисалар ким томонидан текширилади?
3. Оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар қандай
тартибда теширилади?
4. Бахсиз ҳодисаларни текшириш учун неча кун муҳлат берилади?
5. Бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда ҳужжатлаштирилади?
6. Қандай бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқаришдаги деб
ҳисобланмайди?
7. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш учун неча кун берилади?
8. Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш ва
ҳужжатлаштиришдан бош тортса жабрланувчи кимларга
мурожаат қилиши керак?
9. Н-1 шаклдаги далолатнома неча йил сақланиши керак?
10. Агар ташкилот тугатилса ёки қайта ташкил этилса олдин
тузилган Н-1 шаклдаги далолатномалар қаерга топширилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |