Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш
Download 0.59 Mb.
|
MБХ 16-мавзу Ишламаган вақт 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вақтинча меҳнатга ҳақ тўлашга доир меъёрий-ҳужжатлар
- Вақтинча меҳнатга ҳақ тўлашга доир меъёрий-ҳужжатлар 1. Меҳнат таътили тушунчаси ва таътил муддатини ҳисоблаш
Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш
Вақтинча меҳнатга ҳақ тўлашга доир меъёрий-ҳужжатлар
Вақтинча меҳнатга ҳақ тўлашга доир меъёрий-ҳужжатлар 1. Меҳнат таътили тушунчаси ва таътил муддатини ҳисоблашЎзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига VIII БОБ. Дам олиш вақти 2-§. Таътиллар парагрфга биноан йиллик меҳнат таътиллари ишламаган вақти учун ҳам ишчи ва хизматчиларга ҳақ тўланади. Бундай тўловларни ҳисоблаш ўртача иш ҳақига асосланади. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш ва қўллаш тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 21 дек. 1995 г. - 161-I-сон Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси”нинг 133-моддаси Йиллик меҳнат таътиллари деб номланиб бунда: Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган 48 иш кунидан кўп бўлмаган муддат билан йиллик меҳнат таътили берилишлиги алоҳида келтириб ўтилган. Йиллик меҳнат таътиллар асосий, узайтирилган ҳамда қўшимча таътиллардан иборат бўлиши мумкин. Йиллик аосий таътилларнинг энг кам муддати 15 кун ҳисобланади. Қуйидагиларга ходимларга ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади: 18 ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун; ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — 30 календарь кун.
Йиллик қўшимча таътиллар: - меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган (меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган) ходимларга, - оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ходимларга берилади. Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, — касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади. Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити ва оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling