Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш


Бундан ташқари, корхона ушбу ходимга хусусий клиникада даволаниш учун 3000 минг сўм тўлаган


Download 0.59 Mb.
bet7/7
Sana22.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1381874
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
MБХ 16-мавзу Ишламаган вақт 2

Бундан ташқари, корхона ушбу ходимга хусусий клиникада даволаниш учун 3000 минг сўм тўлаган.
Санаб ўтилган тўловлар орасидан тарифдан ташқари қисмда суғурта бадаллари солинмайдиган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, моддий ёрдам ва даволаниш қиймати ҳисобга олинмайди. (Солиқ кодекси) Қолган тарифдан ташқари тўловлар меҳнат ҳақи тарздаги даромадларига киради.
Ўртача ойлик иш ҳақи 1553 минг сўмни (1200+(280+1800+2156)/12) ташкил қилади.
Меҳнат ва унга ҳақ тўлашнинг синтетик ҳисоби
а) Корхона ишчи ва ходимларига иш ҳақи ҳисобланганида:
Д-т «Ишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварақлари (2010, 2310, 2510)
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобварағи.
б) маъмурий-бошқарув ишларида банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳисобланганида:
Д-т 9420-«Маъмурий-бошқарув харажатлари» ҳисобварағи
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобварағи.
в) Иш ҳақида даромад солиғи ушланганида:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»
г) иш ҳақи тўланганида:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобварағи
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи.
д) вақтида олинмаган иш ҳақи депонентланганида:
Д-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» ҳисобварағи
К-т 6720-«Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварағи.
е) депонентланган иш ҳақи тарқатилганида:
Д-т 6720-«Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварағи.
К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи.
ж) олинмаган депонентланган иш ҳақи корхона фойдасига ҳисобдан чиқарилганида:
Д-т 6720-«Депонентланган иш ҳақи» ҳисобварағи
К-т 9360-«Кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад» ҳисобварағи
Эътиборингиз
учун раҳмат!
Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling