Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш
Меҳнат таътили ҳақи ва пуллик компенсация миқдорини белгилаш
Download 0.59 Mb.
|
MБХ 16-мавзу Ишламаган вақт 2
Меҳнат таътили ҳақи ва пуллик компенсация миқдорини белгилаш
Меҳнат таътили ҳақи миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган (ушбу Йўриқноманинг 2-боби қоидаларига мувофиқ) ўртача иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинадиган ҳар бир календарь йилга иш вақти календари (иш вақти баланси) бўйича аниқланган олти кунлик иш ҳафтасида жорий календарь йилдаги иш кунларининг ўртача ойлик сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқиладиган ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади. 2019 йилга мўлжалланган иш вақтининг тасдиқланган календарига мувофиқ олти кунлик иш ҳафтасида иш вақтининг йиллик фонди 303 иш кунини ташкил этади. Тегишли равишда иш вақтининг ўртача ойлик баланси 25,25 иш кунини ташкил этади. Жамоа ёки меҳнат шартномасига мувофиқ ходимга 24 кундан иборат бўлган меҳнат таътили берилиши керак. ЎзР Президентининг 28.12.2017 й.даги ПФ-5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиши ҳисобига меҳнат таътили уч иш кунига қисқартирилади. Меҳнат таътили натурада 21 иш кунини ташкил этади (24 кун – 3 кун). Меҳнат таътил миқдорини аниқлаш учун ўртача кунлик иш ҳақи 57 370 сўмни ташкил этади. Ҳисобланиши керак бўлган меҳнат таътили ҳақи миқдори 1 376 009 сўмни ташкил этади (21 * 57370 + 3 * 57370). Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда тариф ставкалари (лавозим маошлари) миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўғри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади, яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади. Ўртача иш ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11-мартдаги 133-сонли қарорининг 6-иловасига биноан ҳисобланади. Таътил ҳақи аниқлаш ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблашда олти кунлик иш ҳафтаси бўйича ўртача ойлик иш кунининг давомийлигини 25,4 кун деб ҳисоблайди. Ходимларнинг вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлиги учун ҳисоблаб тўланадиган ҳақнинг қоплаш манбаи бўлиб таннарх ёки давр харажатлари эмас, балки ижтимоий суғурта органларининг маблағлари ҳисобланади. Тўланадиган ҳақни ҳисоблаб топиш учун асос бўлиб иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга оладиган табел ва тиббиёт муассасаларининг берган вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлиги тўғрисидаги варақаси ҳисобланади. Нафақа миқдори меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган ҳужжатга биноан иш қобилиятини йўқотган кунига ҳисоблаб топилган умумий иш стажига асосан аниқланади. Амалдаги қарорга биноан ишлаб чиқилган низомга асосан иш стажидан қатъий назар қуйидаги ходимларга вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлиги бўйича нафақа 100 % тўланади:Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling