Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш


Ўз Р МК 139-модда. Йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш


Download 0.59 Mb.
bet2/7
Sana22.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1381874
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
MБХ 16-мавзу Ишламаган вақт 2

Ўз Р МК 139-модда. Йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш
Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.
Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ушбу Кодекснинг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Таътил муддатини ҳисоблаш
Мисол:
Ходимга 2018 йил 1 декабрдан 15 кунлик муддатга асосий таътил берилди. Таътил даврига 1 та байрам ва 2 та дам олиш кунлари тўғри келганлиги сабабли, таътил 18 декабрда тугайди.
ЎзР МК 141-модда. Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартиби
Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.
Мисол:
Ходим 7 ой 18 кун ишлади ва таътилга чиқиш учун ариза берди. Ходим учун таътил муддати қуйидагича ҳисобланади:
Охирги ойда ишланган кунлар 15 кундан ортиқ бўлганлиги сабабли 1 ойга яхлитланади.

15 (йиллик таътил муддати)/ 12 (йил ойлари) х
х 8 (ишланган ой)= 10 кун

Ходимга ўз ҳисобида 10 кун таътил берилади (қўшимча таътил назарда тутилмаган ҳолларда).
Таътил муддатини ҳисоблаш
Таътил учун ҳақ ҳисоблаш
Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:
  • ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига;
  • ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун - меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили берилган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган.
Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) = 1 млн 64 минг сўм.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling