Ҳозирги кунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгашига қарашли 59 та бошланғич ташкилотларда Республика Кенгаши билан имзоланган тармоқ келишувлари асосида жамоа шартномалари тузилган
Download 19.89 Kb.
|
1 2
Bog'liq2022 6-ойлик маълумот
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгашининг 2022 йил олти ой давомидаги фаолияти якунлари ва навбатдаги вазифалар тўғрисида Маълумот 2022 йил олти ой давомида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши томонидан Корхона ва ташкилотлар иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномалари орқали ижтимоий шериклар билан ушбу меъёрий хужжатларда белгиланган тадбирлар шунингдек, ташкилотлардаги касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимой-хуқуқий ҳимояси ва меҳнат мухофазаси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгашига қарашли 59 та бошланғич ташкилотларда Республика Кенгаши билан имзоланган тармоқ келишувлари асосида жамоа шартномалари тузилган. Туман Кенгаши ва унга қарашли бошланғич ташкилотлар ”Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурини бажариш,тармок тизимида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ҳамда дам олдириш борасидаги дастур доирасида маълум ишлар амалга оширилди. Жумладан: -7 та корхона томонидан 9 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсия чиқишдан олдин ташкилот ҳисобидан 2490,0 минг сўм ҳамда касаба уюшмаси ҳисобидан 1100,0 минг сўм миқдорда бир йўла ёрдам берилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. .Бунда ўртача ҳисобда ҳар бир кишига 398,8 сўмдан тўғри келди. 5 та корхона ва ташкилотларда фаолият юритиб келаётган 8 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан ташкилот ҳисобидан 2230,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди. Бунда ўртача ҳисобда ҳар бир кишига 278,7 минг сўмдан тўғри келди. 2 та корхона ва ташкилотлар томонидан 2 нафар ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига мухтож кишиларга байрамлар арафасида 1960,0 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди. Хаммаси ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилди. Бунда ўртача ҳисобда ҳар бир кишига 980,0 минг сўмдан тўғри келди. 9 та корхона ва ташкилотлар томонидан 11 нафар икки ёшдан уч ёшгача боласини парвариш қилиш учун таътилда бўлган ёш оналарга 7690,0 минг сўмлик моддий ёрдам корхона ва ташкилотлар томонидан молиялаштирилди. Бунда ўртача ҳисобда ҳар бир кишига 699,0 минг сўмдан тўғри келди. 5 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланди 46 та ташкилот ва корхоналар томонидан 67 нафар кам таъминланган ёш оилалар вакилларига жами 21100,0 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб шундан 18700,0 минг сўми корхона ва ташкилотлар ҳисобидан қолган, 2400,0 сўми касаба уюшмаси ҳисобидан молиялаштирилди. Бунда ўртача ҳисобда ҳар бир кишига 314,0 минг сўмдан тўғри келди. 2 та корхонада 2 нафар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пуллари қисман тўловини амалга ошириш мақсадида корхона ҳисобидан 11200,0 сўм кўчириб берилди. 1 та ташкилотда 1 нафар ходимга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 3600,0 минг сўмлик фоизсиз ссудалар берилди. ушбу маблағнинг ҳаммаси корхона ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. 29 та ташкилотда 95 нафар тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари ва дарсликлар 15485,0 сўмлик ташкилотлар ва 1400,0 минг сўмлик касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан олиб берилди. 15 та ташкилотдаги 34 нафар ишламайдиган пенсионерлар (корхонанинг собиқ ходимлари)га ташкилот ҳисобидан 9684,0 сўмлик ва касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан 1640.0 моддий ёрдам кўрсатилган. 1 та ташкилотда 1 та оилага “Ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш бўйича 3600,0 минг сўмлик фоизсиз ссуда берилган. Туман Кенгашига қарашли ҳар бир ташкилот ва корхоналарда касаба уюшмалари томонидан ”Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурини ва режа тадбирлари ишлаб чиқилиб, аҳоли билан учрашувлар тарғибот ва ташфиқот ишлари турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари ҳар бир ташкилотда жамоа шартномалари қабул қилиниётган вақтда унга ходимлар манфаатига хизмат қиладиган имтиёз ва кафолатларнинг киритилиши ҳамда бажарилиши, ташкилотлардаги ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминланиши, ва бу орқали келгусида касаба уюшмалари нуфузини оширишишда жамоа шартномаларини роли катта деб уйлайман. Келгусида тузиладиган хамда ҳозирда амалда бўлган жамоа шартномаларини барчасини юқори касаба уюшмалари органлари томонидан ишлаб чиқиладиган макетга мосланиши ва тавсиявий имтиёз ва кафолатларни барча жамоа шартномаларига киритиш борасида бошланғич ташкилотлар билан яқиндан иш олиб борилди. Жумладан 2022 йил ишлаб чиқилган жамоа шартномаси макетида қуйидаги бандлар янги киритилган: - Иш берувчи меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, унга ўзгартиришлар киритишда қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси”да муқарар равишда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди, -Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. - Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясига оғишмай риоя этади. -“2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш. - Корхона учун керакли бўлган кадрларни тайёрлаб бориш мақсадида олий ўқув юртлари талабалари контракт пулининг бир қисмини тўлаб бериш; бандлари киритилган . Ушбу янги киритилган бандлар ташкилотлар жамоа шартномаларига киритилишига эришилди ва тадбиқ қилинмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш борасида тармоқ корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими орқали бир қанча бандлар киритилган. Жамоа шартномаларини киритилган барча имтиёзлардан, ходимларга иш берувчилар томонидан яратилган меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича берилаётган йўл-йўриқлар, даврий тиббий кўриклар ўтказилиши, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди касаба уюшма аъзолари фойдаланиб келмоқда. Корхона, ташкилотларда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб бериш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди, Жумладан; махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари, сут ёки шунга тенг бошқа сут маҳсулотлари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари, гигиена воситалари (совун, ювиш ва (ёки) зарарсизлантириш воситалари), иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклар ўтказилишга эриширилди. Туман Кенгашига қарашли ташкилотларимиз Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловида хам муносиб иштирок этишди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши томонидан 2022 йил олти ой давомида тизимга аъзо корхона ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш, ходимларга яратилган шарт шароитлар,меҳнат мухофазаси қоидаларига риоя этилиши бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш мақсадида амалий ёрдамлар кўсатилди. Жумладан Кармана –Конимех ирригация тизими бошқармаси, Ҳавза бошқармаси, Вилоят сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бошқармаси, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Навоийсувқурилишинвест”ДУК, Кармана туман Ободонлаштириш бошқармаси, Кармана туман қишлоқ хўжалиги бўлими ташкилотларига борилди. Кўрилган ташкилотларда барчасида меҳнат муҳофазаси жамғармаси ташкил этилмаган, йўриқдан ўтказиш китоблари тўлиқ юритилмаган, касаба уюшмасига оид қарорлар тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ва бошқа камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. 2022 йил 6 ой давомида туман Кенгаши ва бошланғич ташкилотларга фуқоролардан ёзма равишда 61 та ва оғзаки тарзда 58 та мурожаатлар келиб тушган. Ёзма мурожаатларнинг 42 таси санаторий йўлланмаси сўраб, 4 таси меҳнат қонунчилига оид масалалар бўйича ва моддий ёрдам сўраб 13 та мурожаат тушган. Шунингдек оғзаки мурожатлар ҳам 5 таси иш вақти, дам олиш вақти, таътиллар тартиби бўйича, 12 таси бандлик масаласи бўйича, 28 таси санаторий йўлланмаси сўраб, қолган 13 таси меҳнат қонунчилигининг бошқа масалалари бўйича келиб тушган. 2022 йил олти ой давомида туман Кенгаши ва бошланғич ташкилотларга фуқоролардан ёзма равишда ва оғзаки тарзда келиб тушган барча мурожаатлар жойида ва ўз муддатидан ўрганиб чиқилган. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши ва аъзо ташкилотлар томонидан маданий ва маърифий ишларга хам катта эътибор қаратилмоқда. Корхона ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Нурота шахарларига ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида саёҳатлар ташкил қилган бўлса, туман кенгаши ҳисобидан икки марта Бухоро шахрига ва бир марта Тошкент шахрига саёҳат уюштирилди. Ушбу саёҳатга аъзо ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан 120 нафари борди ва туман Кенгаши маблағларидан 43500,0 минг сўм сарфланди. Бунда айниқса фермер хўжаликларида ишловчи ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари жалб қилинди Бундан ташқари ишловчи ходимлар ва уларнинг ота онаси турмуш ўртоғи ва фарзандларини соғломлаштириш мақсадида уларга санаторий йўлланмалари, оромгоҳларга йўлланмалар ажратиб келинмоқда.Жорий йил олти ой давомида ташкилотлардан келиб тушган талабномаларга асосан вилоят Кенгашидан 166000,0 минг сўмлик 59 та санаторий йўлланмаси ва 6 та оромгоҳга йўлланмалар олинган ва талабномалар асосида ташкилотлар ишчи ходимларига берилган. Жорий йил олти ой якунлари бўйича туман Кенгашидаги бошланғич ташкилотлардан 475 125,0 минг сўм умумий вал ҳисобланган ва 200 000,0 минг сўм вилоят касаба уюшма Кенгашига кўчириб берилган. Бошланғич касаба уюшма ташкилотларнинг жорий йил олти ой давомида туман Кенгашига аъзолик бадали бўйича қарздорлик 44300,0 минг сўмни ташкил қилди. Жумладан Download 19.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling