Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Download 23.85 Kb.
|
Xotin-qizlar huquqlari bo\'yicha annotatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шилқимлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
- Алимент тўламаган шахс мажбуран ишлатилиб, пули болалари таъминотига йўналтирилади.
Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга, умумий фарзандга эга бўлган шахсга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида тўсқинлик қилиш, шахсий нарсаларига қасддан шикаст етказиш, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш учун қуйидаги жавобгарлик белгиланди: – БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ. Уларни дўппослаш эса 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади. Мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Жавобгарлик – БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримадан бошланиб 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларигача. Юқоридаги шахсларни дўппослаш, уларга тан жароҳати етказиш 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Оилавий зўравонлик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса (масалан, ҳомиладорга, ўта шафқатсизлик билан, икки ёки ундан ортиқ шахсга ва ҳк. шикаст етказиш), жиддий оқибатларни келтириб чиқарса (масалан, кўриш, сўзлаш қобилиятини йўқотиш, ўлим), 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади. Илгари мазкур ҳаракатлар учун умумий моддаларга (баданга шикаст етказиш) асосан жавобгарликка тортилган. Шилқимлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, шахсга номақбул ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга ёки 5 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади. Илгари мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланмаган. Алимент тўламаган шахс мажбуран ишлатилиб, пули болалари таъминотига йўналтирилади. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш жазоси киритилди. У судлар томонидан 8 соатдан 240 соатгача муддатга тайинланади. Маълумки, алимент қарздорлиги жиддий муаммога айланган. Алимент тўламай юрган шахсларни 15 суткага қамаш ёки жаримага тортиш мумкин. Бироқ аксарият ҳолларда бундан алимент олувчига умуман наф йўқ. Аксинча, қамоққа олинган алимент тўловчи 15 сутка ишлаб пул топиш имкониятидан маҳрум бўлади, жарима жазоси эса унинг аҳволини янада оғирлаштиради. Энди улар мажбурий жамоат ишларига ҳам жалб этилади ва иш ҳақининг тенг ярми алиментга ушлаб қолинади. Download 23.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling