Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди


Ота-онанинг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди


Download 23.85 Kb.
bet3/3
Sana08.06.2023
Hajmi23.85 Kb.
#1465779
1   2   3
Bog'liq
Xotin-qizlar huquqlari bo\'yicha annotatsiya

Ота-онанинг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Масалан, ота-оналар, 6 ойдан кўп муддатга хорижга кетганда вояга етмаган фарзандларига васий ва ҳомий тайинлатиб кетиши керак. Бироқ бу қоидага доимо амал қилинмайди.
Хусусан, ота-оналар томонидан мазкур мажбуриятларни бажармаган ҳолда хорижга чиқиб кетган ота-оналарнинг фарзандлари томонидан 2019 йилда жами 7 та, 2020 йилда 22 та, 2021 йилда 29 та жиноят содир этилган.
Эндиликда, мазкур қилмиш БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.



  1. Жинсий жиноят содир этган шахслар таълим-тарбия ташкилотларида ишлаши тақиқланди.

Қасддан одам ўлдирган, 18 ёшга тўлмаган шахс номусига теккан, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган, уларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилган, терроризм учун жавобгарликка тортилган шахслар таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланди.
Илгари мазкур чекловлар мавжуд бўлмаган.



  1. Ота-она яшаш жойидан чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаши шарт бўлган муддат 6 ойдан 3 ойга қисқартирилди. Яъни ота-она 3 ойдан кўп чет-элга кетса боласига васий ёки ҳомий тайинлаши керак, акс ҳолда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.




  1. Ҳимоя ордери” муддати 1 йилгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахс ва унга тазйиқ ўтказган ва зўравонлик қилган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, ички ишлар органи мансабдор шахси уларнинг ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш бўйича ташкилотга тақдимнома киритади ва ташкилот раҳбари тақдимнома ижросини таъминлайди.
Ҳимоя ордери муддати суд томонидан 1 йилгача узайтирилиши мумкин.
Илгари муддат 30 кунгача ички ишлар органлари томонидан узайтирилган.
Download 23.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling