Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди


Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди


Download 23.85 Kb.
bet2/3
Sana08.06.2023
Hajmi23.85 Kb.
#1465779
1   2   3
Bog'liq
Xotin-qizlar huquqlari bo\'yicha annotatsiya

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди.

Унга кўра, вояга етмаганларга нисбатан маълум жиноятларни содир этганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди. Ҳатто мазкур жиноятлар жиноятга тайёрганлик ёки суиқасд босқичида тўхтатилганда ҳам, жазо тайинлашда енгиллик берилмайди. Хусусан, қуйидаги жиноятларни содир этганлар нисбатан:
18 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ва жинсий алоқага мажбурлаш;
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа ёки унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш;
вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотлар билан муомала қилиш;
вояга етмаган шахс иштирокида қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш.
Илгариги тартибга, кўра улар жазонинг ярмини ўтагач, енгилроғига алмаштирилиши ёки жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин эди.



  1. Аёл кишини “аборт” қилишга мажбурлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Аёлни абортга мажбурлаш учун жавобгарликнинг қуйи чегараси – БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жаримадан бошланиб юқори чегараси – 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.
Илгари жавобгарлик БҲМнинг 50 бараваригача жаримадан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларигача эди.



  1. Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш учун жазо кучайтирилди.

Мазкур жиноятлар учун илгари 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган бўлса, эндиликда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланди.
Шунингдек, мазкур жиноятлар қуйидаги шахсларга нисбатан содир этилса, оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади ва жазо кўпроқ тайинланади (энг кўпи 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш):
– ногиронлиги бўлган шахсларга;
– собиқ хотинига (эрига), бир рўзғорда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга шахсга;
– жабрланувчига қараб туриш юклатилган муассаса ходими томонидан содир этилиши.
Илгари мазкур тартиблар мавжуд эмас эди.




  1. Download 23.85 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling