Маълумотлар базасини лойиҳалашда case технологиялар


Download 0.62 Mb.
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1346168
Bog'liq
CASE технологиялар

Маълумотлар базасини лойиҳалашда CASE технологиялар.

CASE – Computer Aided Software / System Engineering

  • CASE-технологиялар (Компьютерли Автоматлаштирилган Лойиҳалаш Дастурий таъминоти) ўзига хос “технологик ускуна” ҳисобланади ва ахборот технологияларини автоматик лойиҳалашни амалга ошириш имкониятини яратади.
  • CASE – бу дастур таъминоти ва мураккаб ахборот тизимларини автоматик яратиш восталаридир.

Дастурий воситаларни ишлаб чиқишдаги ёндошувлар

  • Ҳозирги кунда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш технологиясида ахборот тизимларини ишлаб чиқишга, декомпозиция чегаралари билан фарқланувчи, иккита асосий ёндашув мавжуд: функционал-модулли (таркибий) ва объектга йўналтирилган.
  • Функционал-модулли ёндашув бажарилаётган амалларнинг қатъий тартибини ўрнатиш ва функционал элементларни ажратиш билан алгоритмик декомпозициялашга асосланган.
  • Объектга йўналтирилган ёндашув объектлар ўзаро алоқаси терминида тизимнинг ҳолатини баён этиш билан объектли декомпозициялашга асосланган.

CASE-технология дейилганда, дастурий таъминотни яратиш ва бошқариш жараёнларини таъминловчи дастурий воситалар комплекси тушунилади.

  • CASE-технология дейилганда, дастурий таъминотни яратиш ва бошқариш жараёнларини таъминловчи дастурий воситалар комплекси тушунилади.
  • У ўз ичига талабларни шакллантириш ва таҳлил қилиш, лойиҳалаш, ҳужжатлаштириш, сифатини таъминлаш, синовдан ўтказиш, кодни генерациялаш, тузилмавий бошқарув ва лойиҳани бошқаришни олади.

CASE-технологиялар ахборот тизимларини лойиҳалаш услубиётини, ҳамда предмет соҳасини кўргазмали шаклда моделлаштириш имкониятини берувчи анжомий воситалар тўпламини ифодалайди.

  • CASE-технологиялар ахборот тизимларини лойиҳалаш услубиётини, ҳамда предмет соҳасини кўргазмали шаклда моделлаштириш имкониятини берувчи анжомий воситалар тўпламини ифодалайди.
  • Шу билан бирга бу моделни бутун лойиҳалаш босқичларида таҳлил қилади, ахборот тизимини бошқаради ва фойдаланувчи талабларига мос равишда иловаларини ишлаб чиқади.

CASE-воситаларнинг кўпгина қисми тизим ва дастурий воситаларнинг динамик ҳолатини, тизимнинг моделлари ўртасидаги боғланишларни, диаграмма ёки матн кўринишида ташқи талабларни баён этиш учун таркибий (асосан) ёки таҳлил ва йўналтирилган лойиҳалаш услубларини қўллайди.

  • CASE-воситаларнинг кўпгина қисми тизим ва дастурий воситаларнинг динамик ҳолатини, тизимнинг моделлари ўртасидаги боғланишларни, диаграмма ёки матн кўринишида ташқи талабларни баён этиш учун таркибий (асосан) ёки таҳлил ва йўналтирилган лойиҳалаш услубларини қўллайди.
  • CASE-технология ахборот технлогияларининг изчил турига киради.
  • CASE-воситалар техник ечимларни қабул қилиш ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш жараёнда сифатни таъминлайди. Бунда ахборотларни визуал тақдим этиш усуллари катта аҳамиятга эга. Моделлаштиришнинг график воситалари ишлаб чиқувчиларга мавжуд ахборот тизимини кўргазмали шаклда ўрганиш, қўйилган мақсад ва мавжуд чегараланишларга мос равишда уларни қайта қуриш имконини беради.

CASE воситаларнинг хусусиятлари:

  • Лойиҳанининг барча иштирокчилари учун ягона график тил;
  • Лойиҳанининг ягона маълумотлар базаси;
  • Воситалар интеграцияси;
  • Жамоа бўлиб ишлаш ва лойиҳани бошқаришни қўллаш
  • Макетларни тез яратиш имконияти;
  • Тизим ҳужжатларини автоматик яратиш;
  • Лойиҳанинг тўлиқлигини верификациялаш;
  • Реинжиниринг воситалари. Ўзгаришлар бўлганда документацияни ва спецификацияни автоматик янгилаш.

CASE воситаларнинг турлари:

  • UML- ахборот тизимларини яратишнинг умумий стандарт тили.
  • ERWin, Design/IDEF ва Power Designer- семантик моделлар асосида маълумотлар базасининг концептуал моделини яратади.
  • Семантик моделлаштиришнинг мақсади базада сақлананиши керак бўлган маълумотларни йиғиш ва тасвирлаш усулларини инсон учун табиийлигини таъминлашдир.

CASE воситаларининг синфланиши:

  • Таҳлил қилиш воситалари(Upper CASE) -Design/IDEF (Meta Software), BPwin (Logic Works);
  • Таҳлил қилиш ва лойиҳалаш воситалари(Middle CASE) - Vantage Team Builder (Cayenne), Designer/2000 (ORACLE), Silverrun (CSA), PRO-IV (McDonnell Douglas), CASE Аналитик (МакроПроджект)).

МБ ни яратиш воситалари-ERwin (Logic Works), S-Designor (SDP), DataBase Designer (ORACLE), Vantage Team Builder, Designer/2000, Silverrun ва PRO-IV;

  • МБ ни яратиш воситалари-ERwin (Logic Works), S-Designor (SDP), DataBase Designer (ORACLE), Vantage Team Builder, Designer/2000, Silverrun ва PRO-IV;
  • Иловалар яратиш воситалари-4GL (Uniface (Compuware), JAM (JYACC), PowerBuilder (Sybase), Developer/2000 (ORACLE), New Era (Informix), SQL Windows (Gupta), Delphi (Borland) ва бошқалар
  • Реинжиниринг воситалари- Vantage Team Builder, PRO-IV, Silverrun, Designer/2000, Erwin, S-Designor, Rational Rose (Rational Software), Object Team (Cayenne).

Информацион тизимининг концептуал моделини яратиш

МБ структурасини лойиҳалаш

Power Designer дастурининг асосий ойнаси

Моҳият-алоқа модели(Чень диаграммаси)


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling