Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари
Download 126.54 Kb.
|
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 6.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари.
6-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ. Режа: 1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари. 2. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш мақсадлари, объектив зарурлиги ва таснифланиши. 3. Ривожланган давлатларда эркин иқтисодий ҳудудлар барпо этилиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири. 4. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларга жалб этилувчи инвестицияларнинг асосий йўналишлари ва самаралари. Таянч сўз ва иборалар:Эркин божхона зоналари, Эркин савдо зоналари,Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш мақсадлари, объектив зарурлиги ва таснифланиши,Эркин ишлаб чиқариш зоналари,Эркин илмий-техникавий зоналар 6.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари. Маълумки, илмий адабиётларда Эркин иқтисодий ҳудудларга умумий бир таъриф берилмаган. Россиялик олим Д.Адрианов Эркин иқтисодий ҳудудларга қуйидагича таъриф беради. Эркин иқтисодий ҳудудлар миллий ҳудуднинг бир қисми бўлиб, иқтисодий муаммолар ечимини топишда кенг имкониятларни яратиб беради. Хорижий ҳамда миллий тадбиркорликнинг иқтисодий фаолиятида муҳим қулайликларни яратади. Е.Ф.Авдокушин эса, “Эркин иқтисодий ҳудуд мамлакат ёки давлатнинг бир қисми бўлиб, аниқ бир ижтимоий- иқтисодий ва технологияларга оид муаммоларни ечимини ҳал қилишга йўналтирилиб, иқтисодий фаолият юритувчилар учун махсус шарт-шароитлар яратиб берадиган бошқарувнинг махсус маъмурий тизимига эгадир” деб таъкидлаб ўтган эди. Жаҳон Банкининг бош иқтисодчиси Томас Феролнинг фикрича, Эркин иқтисодий ҳудудлар асосан чуқур таркибий иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга, ишсизликни камайтиришга, экспортни диверсификация қилишга ва ривожлантиришга қаратилган махсус тажриба зоналари деб тушунилган. Жаҳон амалиётида 1973 йил 18 майда Киотода қабул қилинган Божхона тартибларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш Халқаро конвенциясида эркин зона (“фанко зоналари”) тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: “Эркин зона бу- миллий божхона ҳудудидан ташқарида бўлган товарларга объект сифатида қарайдиган, шу боис улар божхона назорати ва солиққа тортилмайдиган мамлакатнинг маълум қисми ҳисобланади”. Айни дамда профессор К.А.Семёнов ушбу иборага ўз қарашларини келтиради. “Эркин иқтисодий зона(ЕИЗ)лар бу — маълум давлатнинг умумқабул қилинган тартибига нисбатан имтиёзли хўжалик фаолиятини тақдим этадиган географик ҳудудлардир. ЭИҲлар ҳамда уларнинг савдо ва инвестиция сиёсати кўплаб дунё олимлари, жумладан, В.Игнатов, В.Бутов, Т.П. Данъко ва З.М.Округ томонидан ўрганилган. Кўриниб турганидек, ЭИҲ тушунчаси ҳудудийлик, имтиёзлилик, ҳамда давлат ҳокимияти органларининг ҳудуддаги иқтисодий тузилмалар хўжалик фаолиятига кўрсатадиган таъсирининг чегараланганлиги каби маъноларни ифодалайди. Олимлар В.Игнатов ва В.Бутов ўзларининг “Эркин иқтисодий зоналар” номли ўқув қўлланмасида ушбу иборага бу шундай таъриф келтирадилар: “Эркин иқтисодий зоналар бу-ташқи савдо, умумиқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва илмий технологик вазифаларни ҳал қилишга кўмаклашадиган миллий ва хорижий тадбиркорлар учун иқтисодий имтиёзли шароитлар яратилган маълум чегарадаги ҳудудлар, денгиз ва ҳаво портларидир”. Россиялик иқтисодчилар Т.П. Данъко ва З.М.Округлар ҳам ЭИҲ тушунчасига кенг маъноли фикрни келтириб ўтадилар. Уларнинг таъриф беришича, “ЭИҲ деганда, мамлакат чегараларини диффузион кенгайтиришга кўмаклашадиган ишлаб чиқариш ва тақсимот муносабатларини ижтимоий — иқтисодий тартибга солувчи махсус механизмларидан фойдаланган ҳолда аниқ умуммиллий, интеграцион, корпоратив мақсадларга эришишда ижтимоий товарни ишлаб чиқарадиган ва тақсимлайдиган мамлакат (ёки мамлакатлар) хўжалик мажмуасининг таркибий қисми бўлган давлат (ёки давлатлар)нинг суверен ҳудуди тушунилади” . Киото (Япония) шаҳрида 1973 йил 18 майда қабул қилинган “Божхона жараёнларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш бўйича халқаро конвенция” қарорларида эркин иқтисодий ҳудудга олиб кирилган товарлар миллий божхона юрисдикциясидан ташқарида ҳисобланиши, бинобарин улар божхона назорати ва солиққа тортилишдан озод этилиши кўрсатилган.Мамлакатимиз олимларидан А.В.Ваҳабов томонидан ЭИҲга қуйидагича таъриф берилган: “Эркин иқтисодий зоналар — шундай географик ҳудудки, унда мамлакатда қабул қилинган хўжалик фаолияти тартибига қараганда имтиёзли солиқ тўлаш тартиби жорий этилади. Бошқача сўз билан айтганда, ушбу ҳудудда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви камайтирилади ва бу миллий иқтисодий маконнинг бир қисми бўлиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган маълум имтиёзлар тизими жорий этилади”.С.С. Мирзалиеванинг фикрича “Эркин иқтисодий зона — мамлакат (ёки мамлакатлар) ҳудудининг муайян ижтимоий, иқтисодий, технологик вазифаларни ҳал этиш мақсадида барпо этиладиган, махсус маъмурий бошқарувга ва хўжалик юритувчи субъектларнинг имтиёзли режимига эга бўлган қисмидир”. Юқоридагилардан аён бўлганидек, ЭИҲ тўғрисида ягона аниқ тўхтамга келинмаган. Бироқ юқорида келтирилган фикр-мулоҳазаларини умумлаштирган ҳолда, қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: биринчидан, ЭИҲ бу-мамлакатнинг таркибий қисми ҳисобланади; иккинчидан, ушбу ҳудудда қатор имтиёзлар тизими мавжуд бўлади; учинчидан, импорт солиқлари ва божлари, импорт учун белгиланган турли назорат турларидан озод бўлган ҳудуд “эркин”ҳисобланади; тўртинчидан, ЭИҲ резиденти бўлиш дегани мавжуд иқтисодий ҳуқуқ- тартибларидан мавҳумлашиш дегани эмас; бешинчидан, ЭИҲ ташқи савдо, умумиқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва илмий-технологик вазифаларни ҳал қилишга кўмаклашади . Демак, ЭИҲлар мамлакатнинг шундай ҳудудики, бу ерга олиб кирилган товарлар миллий божхона юрисдикциясидан ташқарида ҳисобланади, бинобарин божхона назорати ва солиққа тортилишдан озод этилади, яъни бу ерда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган ўзига хос имтиёзлар ва рағбатлантиришлар тизимидан кенг фойдаланилади. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) хўжалик юритишнинг янги шаклларидан бири бўлиб, халқаро майдонда 50-60- йилларнинг бошларида пайдо бўлиб, 70-йилларнинг ўрталарида эса, жаҳон хўжалигида кенг оммавийлашиб борди. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг яратилишида ташкилотчилар томонидан олиб борилаётган очиқ иқтисодиёт тамойиллари муҳим аҳамият касб этади. ЭИҲларнинг фаолияти асосан ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва тезлаштириш билан боғлиқдир. Эркин иқтисодий ҳудудлардаги хўжалик ташқи олам учун юқори даражада очиқликка, божхона ва солиқ режимлари эса, ташқи инвестициялар учун қулайликка эга бўлади. Эркин иқтисодий ҳудудлар мамлакатнинг шундай ҳудудики, бу ерга олиб кирилган товарлар миллий божхона юрисдикциясидан ташқарида ҳисобланади, бинобарин божхона назорати ва солиққа тортилишдан озод этилади, яъни бу ерда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган ўзига хос имтиёзлардан кенг фойдаланилади. Эркин иқтисодий ҳудудни ташкил этувчи давлат бу ҳудудда ишчи кучини янги ташкил этилган корхоналарга жалб этиш билан бир қаторда, янгидан-янги иш юритиш жараёнларни ривожлантириб, рақобатлашувга қодир бўлган корхоналар яратиш хусусиятига ҳам эга бўлади. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятларидан бири, бу ҳудудлар таркибида қўшма корхоналарнинг биргаликда фаолият кўрсатиш тажрибаси ошиб борган сари эркин иқтисодий ҳудудда янги иқтисодий қонунларни ишлаб чиқиш учун кенг йўналишлар вужудга кела бошлаши билан бир қаторда раҳбар-мутахассисларнинг малакасини ошириш, уларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш вазифаси ҳам муҳим ўринлардан бирини эгаллаб боради. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши қайси мамлакатда бўлишидан қатъий назар макро ҳамда микроиқтисодиёт учун муҳим аҳамият касб этади. Очиқ иқтисодиёт қарор топишининг муҳим бўғини сифатида Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар, хусусан, хорижий инвестициялар оқимини янада кўпайтиришда жаҳон амалиётида фаол ривожланиб бораётган эркин иқтисодий ҳудуд (ЭИҲ) ёки эркин иқтисодий зона (ЭИҲ)лар фаолиятини йўлга қўйишнинг кенг имкониятлари мавжуд. Жаҳон хўжалигида ҳозирги кунда бир-бирига ўхшаш, лекин номлари турлича бўлган 2000 дан ортиқ ЭИҲлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 400 таси эркин савдо ҳудудлари, 400 таси илмий ишлаб чиқариш ҳудудлари, 300 таси ишлаб чиқаришга ихтисослашган экспорт ҳудудларни, 100 таси эса махсус ҳудудлардан (оффшор марказлари, рекреация ҳудудлари, экологик-иқтисодий ҳудудлар ва туристик ҳудудлар) иборатдир. Оффшор марказларида жаҳон депозитларини 1/3 тўпланган бўлиб, бу депозитлар ҳажми 2005 йилда бутун жаҳон товарлар айланмасининг 10-25 фоизини ташкил этган. Оффшор ҳудудларнинг асосий қисми АҚШда жойлашган бўлиб, 1996 йилда уларнинг сони 300дан ортиқ бўлган. 100 га яқин оффшор ҳудудлар Ғарбий Европада жойлашган бўлиб, оффшор ҳудудларнинг 150 дан ортиғи ривожланаётган мамлакатлар ҳудудига тўғри келади (уларнинг 50 фоизи Лотин Америкаси мамлакатларига тўғри келади). ЭИҲларни тез ривожланишининг асосий хусусиятларидан бири бу- ҳудудларда (70-йилларда атиги 10та ЭИҲлар ташкил этилган бўлса, 80-йилларнинг бошларида 50 та, 90-йилларнинг бошида эса 300 га яқин ЭИҲлар фаолият кўрсата бошлаган, ривожланаётган мамлакатлардан бири Ҳиндистонда эса биринчи ЭИҲ 1965 йилда ташкил этилган) яратиб берилаётган имкониятлардир. Ҳозирги кунга келиб жаҳонда 4500 дан ортиқ эркин иқтисодий ҳудудлар мавжуд. Бу имкониятлар ҳар иккала томон учун қурилиш, саноат ва бошқа кенг кўламдаги ишларни ривожлантиришни рағбатлантиради. Масалан, чет эл ишбилармонлари учун ЭИҲлар янги ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олишга ва янги корхоналарини қурилишига катта миқдорда капитал қўйилмаларни сарф этиш имконияти туғилади. Шу билан бирга бу ишларни қисқа муддатда мукаммал бажаришга бўлган эҳтиёж ва шарт-шароит яратилади. Ишбилармонлар учун ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзлари учун маъқул бўлган баҳоларда сотиш ва ҳаттоки чет элларга экспорт қилиш имкониятлари ҳам туғилади. Ҳозирги кунда эркин иқтисодий зоналарда амал қиладиган имтиёзлар ва рағбатлантириш дастакларини тўртта гурухга ажратиш мумкин: Download 126.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling