Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари
Download 126.54 Kb.
|
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бешинчи босқичда
- Олтинчи босқич
- Еттинчи босқич
- Саккизинчи босқичда
- Назорат учун саволлари
Тўртинчи босқичда 1988 йилга келиб, катта очиқ қирғоқбўйи ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, (1988 й.) очиқ қирғоқбўйи иқтисодий ҳудудлар кенгайтирилиб, Хангжоу, Нангжин ва Шенгян каби провинциал шаҳарларни ҳам ўз ичига олган, бир юз қирқта шаҳар ва қишлоқлар қирғоқбўйи ҳудудига қўшиб юборилди. Натижада 1988 йилда ташкил этилган йирик қирғоқбўйи иқтисодий ҳудуд 160 млн. аҳолидан иборат 9 та провинция, 288 та шаҳар ва қишлоқларни ўз ичига олган эди.
Бешинчи босқичда Пудун янги иқтисодий ҳудудини ташкил этилган (1990 й.). Пудун янги иқтисодий ҳудудини ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад, Шангхай ва Чангжин дарёси водийсини тез суръатларда иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатиш эди. Ушбу босқичнинг ўзига хос хусусиятларидан бири - эркин иқтисодий ҳудудларнинг жанубий қирғоқбўйи ҳудудлардан шимол томонга ҳамда қирғоқбўйи ҳудудларидан ички ҳудудларга қараб кенгайишида эди. Олтинчи босқич очиқ ички ва чегара ҳудудларининг ташкил этилиши билан бошланди (1992 й.). 1992 йилдан бошлаб, эркин иқтисодий ҳудудлар ички ва чегара ҳудудлари томон кенгайтирилди. Мамлакат ичидаги 19 та провинциал шаҳарлар, Чангжианг дарёси бўйидаги 5 та порт шаҳри ва чегара ҳудудларида жойлашган 13 та шаҳарни қамраб олувчи очиқиқтисодий ҳудудларда хорижий инвесторлар учун кенг имтиёзлар берилди. Очиқ ички ва чегара ҳудудларида халқаро савдо муносабатлари жадал суръатларда ўсиши кузатилиб, замонавий технологияларга асосланган саноат парклари барпо этилди. Еттинчи босқич чегара ўсувчи учбурчаклар ва буюк очиқ ҳудудларнинг ташкил этилиши билан тавсифланади (1993-1998 йй.). 1992 йилдан кейинги даврда, асосан, ички ҳудудлар ва чегара ўсувчи учбурчаклар ҳисобига эркин иқтисодий ҳудудларнинг кенгайиши кузатилди. 1992-1993 йилларда Хитой ва қўшни мамлакатлар расман Тумен дарёси ва Лангканг Мекон дарёсининг ўсувчи учбурчакларини тасдиқладилар. Саккизинчи босқичда Буюк Ғарбий ривожланиш доирасида эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилиши (2000 й.), Хитойда ҳудудий тенгсизликни бартараф этиш, ёқилғи ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда барқарор иқтисодий ривожланишни сақлаб қолиш мақсадида ғарбий эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш бошланди. Зеро, Тибетда эркин иқтисодий-техникавий ҳудудини ривожлантириш Буюк ғарбий эркин иқтисодий ҳудудларини ташкил этишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бразилияда эркин иқтисодий ҳудудлар, шу жумладан “Манаус”нинг интесив ривожланишига эришилди. 1999-2017 йиллар давомида “Манаус” эркин иқтисодий ҳудудида 700 дан ортиқ саноат корхоналари барпо этилди. Қолаверса, мавжуд саноат тармоқларининг маштаби ҳам кенгайди: электроника, оптика, асбоб ускуналар, кимѐ, ёғочсозлик, металлургия ва тўқимачилик саноатларини қамраб олган 30 дан ортиқ соҳалардир. Мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларга “Kodak”, “Olivetti”, “Sharp”, “Xerox”, “Phillips”, “Sony” сингари кўплаб машҳур ва молиявий барқарор трансмиллий компаниялар инвесторлар сифатида жалб этилди. Албатта, мамлакатнинг эркин иқтисодий ҳудудлари, жумладан, “Манаус” ҳам нафақат Бразилия, қолаверса бутун Лотин Америкасида электроника саноати маркази сифатида шаклланди. Бразилиядаги “Манаус” моделининг муваффақиятини таъминлаган омиллардан бири бу – эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакатдаги барча ҳудудлар ва миллий иқтисодиѐт узвий боғлигида ҳамда кучли интеграциялашганидадир. Бугунги кунда жадал суръатлар билан ривожланиб келаѐтган Ҳиндистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишга оид амалий ишлар 1960 йилдан бошланган.Биринчи эркин иқтисодий ҳудуд 1965 йилда Кандлада тузилган. 2000 йилга келиб, мамлакатда “Махсус иқтисодий ҳудудлар” сиѐсати эълон қилинди.Ҳиндистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш босқичма-босқич амалга оширилганлиги ўзининг ижобий самарасини намойиш этди. Бу жараѐн 5 босқичдан амалга оширилди. Ҳиндистонда фаолият олиб бораѐтган эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўзига хос асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: - мамлакатнинг эркин иқтисодий ҳудуд зоналари ўзларининг тегишли секторлари (ташаббускорлари) томонидан муҳофаза қилинади. Бу нафақат ҳинд балки глобал қатнашчиларнинг ҳам ҳуқуқларини кафолатлайди; -қурилиш секторига хос эркин иқтисодий ҳудудлари учун қулай майдон доирасида ҳеч қандай чеклаш йўқлигига қарамай, Ҳукумат томонидан бутунлай янги эркин иқтисодий ҳудудлар корхонаси учун ҳар йили қўшимча ер майдонни ажратилади; 6.4. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларга жалб этилувчи инвестицияларнинг асосий йўналишлари ва самаралари. Бразилия ва Ҳиндистон давлатларида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлаништириш, улар орқали хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида Ўзбекистон шароитида қуйидагиларни амалга ошириш ўзининг ижобий самарасини беради, деб ҳисоблаймиз: биринчидан, эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш жараѐнини соддалаштириш лозим. Бу борада Ҳиндистонда кичик санота ҳудудларининг нодавлат шаклда ташкил этилиш жараѐнидан фойдланиш мумкин; иккинчидан, экрин иқтисодий ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида йирик трасмиллий компаниялар учун алоҳида имтиѐзлар пакетини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали инвестицион жозибардорликнитаъминлаш муҳим; учинчидан, амалдаги эркин иқтисодий зоналар учун берилган имтиѐзларни “ҳудуд омили” асосида қайта кўриб чиқиш лозим. Бу борада Бразилия сингари инвестиция киритиш шартини камайтириб, реинвестиция шартини кўпайтириш ўз самарсини беради. Назорат учун саволлари: 1. ЭИҲлар тушунчасининг моҳияти хақида маълумот беринг? 2. Мамлакатлар иқтисодиёти учун ЭИҲларни ташкил этишнинг зарурияти нимада? 3. Маҳаллий олимлар томонидан ЭИҲларга қандай таърифлар берилади? 4. ЭИҲларнинг асосий вазифалари нималардан иборат? 5. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари? Download 126.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling