Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Эркин иқтисодий зоналарни тузишдан мақсад


Download 126.54 Kb.
bet7/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

Эркин иқтисодий зоналарни тузишдан мақсад: портларда минтақа миқёсида товарларнинг йиғилиши оқибатида япон иқтисодиётининг бутун соҳаларидаги муомала харажатлар оптималлаштиришдан иборат;
• хорижий инвестицияларнинг ўсиб кетаётган шароитда мамлакатда саноат базаларини “ювилиб кетиш” жараёнини секинлаштиришдан иборат;
• қўшни Осиё мамлакатлари билан меҳнат тақсимотини кенгайишига кўмаклашишдан иборат;
• тартибга солишнинг янги усулларини синашнинг ўзига хос “полигонларини”яратишдан иборат.
Мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятга, хусусан хорижий инвесторларга очиқлиги ва иқтисодиётнинг транспарентлигини намойиш қилишнинг объектив зарурлиги: Яъни ҳар бир миллий иқтисодиёт жаҳон иқтисодий муносабатларининг бир қисмидир. Замонавий дунёда иқтисодиёти бутунлай ёпиқ бўлган бирорта ҳам мамлакат йўқ. Бундай давлатлар аввалдан иқтисодий таназзул ва инқирозларга дучор бўладилар, чунки улар жаҳон ҳамжамиятининг зарур ресурслари ва инновацияларидан маҳрум бўладилар. Шу нуқтаи назардан, мамлакат очиқлиги ва иқтисодиётининг шаффофлиги барқарор иқтисодий ўсиши ва мамлакатнинг жаҳон иқтисодий муносабатларига қўшилишининг муҳим омили ҳисобланади. Мамлакатнинг турли хил глобал рейтингларда иштирок этиши мамлакатнинг хорижий ҳамкорларга очиқлигини тасдиқловчи далилларидан биридир.
6.3. Ривожланган давлатларда эркин иқтисодий ҳудудлар барпо этилиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири.
Маълумки, эркин иқтисодий ҳудудлар, ички ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг қайта қуриш, миллий иқтисодий механизмининг замонавий талабларга мослаштириш ва шу орқали, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг шаклланишини тезлаштиради. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, улар учун давлат томонидан кўплаб имтиёзлар яратилиб, уларнинг фаолияти доимий тарзда рағбатлантириб борилади. Жаҳон амалиётига назар ташлайдиган бўлсак, Хитой эркин иқтисодий ҳудудлар барпо этиш орқали ўзининг иқтисодий салоҳиятини юқори нуқталарга кўтаришга эришганмамлакатлардан бири ҳисобланади.
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг самарали моделлари яратилиши Хитой иқтисодий тизимида туб ўзгаришларни юзага келтиргани ҳолда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётида етакчи ўринни эгаллашига замин яратган. Хитойда эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятининг ривожланиши бевосита мамлакатда инвестицион фаолиятни жадаллаштириш, ички бозорни ҳимоя қилиш ва яратилаётган миллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Ҳозирги кунда, Хитойда эркин иқтисодий ҳудудларниташкил этиш механизмида қўйидаги мақсадлар кўзда тутилади:
хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга имкониятлар яратиш;
хомашё импортини оширган ҳолда, экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
 мамлакат ҳудудида жойлашган мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантириш;
 ривожланишнинг паст тенденцияси мавжуд бўлган иқтисодий шартшароитда, юқори технологиялар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
 эркин иқтисодий ҳудудларда, шунингдек, улардан ташқари ҳудудларда меҳнат ресурслари бандлигини тўла таъминлаш;
 маҳаллий корхоналар фаолиятига тўсқинлик қилмаган ҳолда, экспорт қилишга қодир бўлган йирик компанияларни ўзида мужассам этган иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш.
Хитойда эркин иқтисодий ҳудудларнинг 1979- 2000 йиллар оралиғида ривожланиши саккизта босқични ўз ичига олади.
Биринчи босқичда махсус иқтисодий ҳудудларнинг ташкил этилиши (1979-1981 йй.), дастлабки 4 та махсус эркин иқтисодий ҳудудлар Гонгконг, Макао ва Тайван яқинидаги географик ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда, Фуцзянь ва Гуандун провинцияларида ташкил этилди. Ушбу махсус эркин иқтисодий ҳудудларда замонавий хорижий технологиялар, асбоб-ускуналар, халқаро капитални кенг жалб қилиш ва самарали бошқарув тажрибаларини ўзлаштириш мақсадида ҳамда иқтисодий имтиёзлар тақдим этилиши баробарида, Хитой очиқ иқтисодийсиёсатига асос солинди.
Иккинчи босқичда очиқ қирғоқбўйи шаҳарларининг ташкил этилиши (1984 й.), яъни махсус эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш тажрибасига асосланган ҳолда, саноат тармоқларини модернизациялаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида, 14 та очиқ қирғоқбўйи шаҳарлари очилди. Тўртта махсус иқтисодий ҳудудлар ва очиқ қирғоқбўйи шаҳарлар билан биргаликда, Хитойнинг дастлабки эркин иқтисодий ҳудудларнинг чегаралари ташкил этилди.
Учинчи босқич очиқ қирғоқбўйи ҳудудларини ташкил этилиши (1985 -1987 йй.) билан тавсифланади. 1985 йилда очиқ қирғоқбўйи ҳудуд Чангжин дарёси, Зужиан дельтаси, шунингдек, Циамен, Жангжу ва Гуангжоу шаҳарлари ўртасида очилган бўлса, 1987 йилда Лиадонг ва Шандонг ярим ороллари очиқ иқтисодий ҳудудларга айлантирилди.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling