Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Навоий ЭИИЗнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги аҳамияти


Download 126.54 Kb.
bet5/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

Навоий ЭИИЗнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги аҳамияти. “Навоий” ЭИИЗ мамлакатимизнинг марказий ҳудудида барпо этилгани шубҳасиз, мазкур ҳудуднинг иқтисодий-индустриал ўсишига ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Шунингдек, мазкур ЭИИЗ “Навоий” халқаро аэропорти билан туташ равишда барпо этилгани ҳаво транспортидан кенг фойдаланишга имкон бериш баробарида жаҳондаги етук авиа ҳамда юк ташувчи компанияларнинг назарига ҳам тушди ва давлатимизнинг яна бир йўналиш бўйича мавқеи ошишига олиб келди.
Ўтган давр мобайнида “Навоий” ЭИИЗга хорижий компаниялар томонидан бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда бу ерда Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Ҳиндистон, БАА ва бошқа бир қатор давлатлар билан ҳамкорликда 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.Хорижий инвесторлар мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ҳамда ушбу ЭИИЗда таклиф этилаётган имкониятлар ва имтиёзлар туфайли унга инвестиция киритиб, узоқ муддатли индустриал лойиҳаларни бошлаганларини билдирмоқдалар.
Мамлакатимизда 2010 йилда 2009 йилганисбатан 13,6 фоиз кўп инвестициялар ўзлаштирилганлиги ва ушбу инвестицияларнинг салкам
72 фоизи ишлаб чиқариш корxоналарини барпо этишга йўналтирилганлиги муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, 2010 йилда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида xорижий инвесторлар билан эришилган битимлар доирасида 19та инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Ана шу лойиҳалар доирасида жаҳон бозорида xаридоргир бўлган замонавий маҳсулот ишлаб чиқарадиган 7 та корxона фойдаланишга топширилди. Бугунги кунга қадар Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Xитой каби йирик давлатлар билан ҳамкорликдаги 9 та қўшма корxона вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйxатдан ўтказилганлиги кўзланган мақсадларга изчиллик билан эришилган.
«Телеcом Инноватионс» ҚКси 2010 йилда Эркин индустриал-иқтисодий зонаси, "Навоий" (ЭИИЗ) ҳудудида ташкил этилган.«Телеcом Инноватионс» ҚКси телекоммуникация ускуналарини етказиб берувчилар ўрнида Ўзбекистонда энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Қўшма корхонаЎзбекистондаги "Ўзбектелеком" АК миллий оператори ва бошқа маҳаллий операторлари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилади. 2011 Телеcом Инноватионс стандарт ДВБ-Т стандарти асосида рақамли ТВ-приставкаларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирилди. 2012 йилдан буён, «ЗТЕ Cорпоратион" корпоратсияси билан биргаликда, АДСЛ модемлар ва кенг полосали фойдаланиш ускуналари ДСЛАМ қурилмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 2013 йилдан буён, «ЗТЕ Cорпоратион" корпоратсияси билан биргаликда, ИПТВСет-Топ-Бох ва ҲомеГате wайроутерини ишлаб чиқаришни бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 25-мартдаги 3147 сонли “Навоий Эркин иқтисодий индустриал зона: корейс ҳамкорлари учун янги имкониятлар” халқаро конференциясия кунида имзоланган инвестицион келишувларни амалга ошириш тўғрисидаги” Қарорига биноан Навоий ЭИИЗ ҳудудида 3 та корхона ташкил топди. Булар “УзЕраеCабле” МЧЖҚК, “ЎзЕраеАлтернатор” МЧЖ, “Ўз Минда” МЧЖлардир. “Навоий” ЭИИЗ доирасидаги “Ўз автосаноат” ва “Эрае CСЛимитед” (Корея) компаниялри ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаси 2010-йил август ойида амалга кирди. Ушбу завода автомобил проводлари (ўтказгич симлари) ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.Жами 70 дан ортиқ ходимларга эга корхонада йилига 130 минг км. Автмобил проводлар ишлаб чиқарилади. «Уз Ерае Cабле» МЧЖ “Нехиа”, “Матиз” ва “Дамас” каби енгил автомобиллар учун проводлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш натижасида 19 турдаги автомобил проводлари сираси юзагакелади.«Уз Ерае Cабле» МЧЖИСО 9001:2008, талабларига мувофиқ, сифат тизимини яратиш ва қўллаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади.
Навоий Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши йўлида муҳим аҳамият касб этади. Юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг самараси, албатта, ўз мевасини беради. ЭИИЗ жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда ва унинг самарадорлигини оширишда, жаҳон бозорига тобора тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантиришнинг ўзига хос ва бетакрор механизмини жорий қилишда муҳим қадамдир.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling