Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш мақсадлари, объектив зарурлиги ва таснифланиши


Download 126.54 Kb.
bet6/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

6.2. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш мақсадлари, объектив зарурлиги ва таснифланиши.
Жаҳон иқтисодиётида ЭИҲни ташкил этувчи давлат бу ҳудудда ишчи кучини янги ташкил этилган корхоналарга жалб этиш билан бир қаторда, иш юритиш жараёнларини ривожлантириб, рақобатлашувга қодир бўлган янги корхоналарни яратиш имконига ҳам эга бўлади. Рақобатда ютиб чиққан товарлар ва моддий бойликларни жаҳон бозорига чиқиши эса, моддий жиҳатдан ривожланаётган давлатларга кўплаб даромад келтиради.
Бундай имкониятлар албатта ривожланаётган давлатлар учун катта ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этади. Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётида ЭИҲлар миллий давлатларни иқтисодий ривожланиши учун кучли туртки бўлганлиги учун ҳам 70-йилларда халқаро майдонда ана шундай эркин иқтисодий ҳудудлар кўплаб ташкил этила бошланган эди.
Бунинг асосий сабабларидан бири ташқи савдони ривожлантириш, чет эл мамлакатлари билан товар ва моддий бойликларни айирбошлашдир. ЭИҲларнинг ташкил этилиши чет эл капиталини, шунингдек халқаро меҳнат тақсимотининг жадал суръатлар билан ривожланишига ва шунингдек бошқа турдаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келади.
Бундай ҳолатлар албатта, тармоқ иқтисодиёти учун чет эл инвестициясини, хориждаги янги фан-техника ва технология асосида ишлаб чиқарилган асосий воситаларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун жалб этишга асос бўлиб хизмат қилади. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий худудларни ташкил қилишнинг муҳим сабабларидан бири шундаки, кўпинча давлат иқтисодиётини капитал оқими учун тўлиқ очишни, ўзига хос инвестицион оқимни ҳамма жойда ишлатишни истамайди.
Шунингдек маълум бир фаолият шакли ва ишлаб чиқариш соҳасини рағбатлантириш учун ташкил қилинган алоҳида режимли махсус зоналар ҳам мавжуд бўлади.
Масалан, қолоқ туманларни ривожлантиришни, қолоқ туманларни саноатлаштиришни рағбатлантирувчи махсус худудларни кўрсатишимиз мумкин. Шунинг учун эркин иқтисодий худудларнинг ташкил қилишнинг сабаблари ва мақсадлари ҳам ўзгача бўлиб, бир-бирига ўхшамаслиги мумкин Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон ҳамда “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармонларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.
Мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақсадида уларни “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналар деб аташ тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
“Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринда - эркин иқтисодий зоналар) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
хорижий инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиши учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар учун ягона ҳуқуқий режимни белгилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бирхиллаштириш;
маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни, авваламбор, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантириш;
эркин иқтисодий зоналарда «ягона дарча» тамойили асосида барча турдаги давлат хизматларини кўрсатишга, жумладан, рухсат бериш тартиб-таомилларига босқичма-босқич ўтиш;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида эркиниқтисодий зоналарнинг соҳа кадрларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини назарда тутган ҳолда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш. С.С.Мирзaлиeвa тoмoнидaн “Эркин иқтисoдий зoнa - мaмлaкaт (ёки мaмлaкaтлaр) ҳудудининг муaйян ижтимoий, иқтисoдий тeхнoлoгик вaзифaлaрни ҳaл этиш мaқсaдидa бaрпo этилaдигaн, мaхсус мaъмурий бoшқaрувгa вa хўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг имтиёзли рeжимигa эгa бўлгaн қисмидир” дeб, тaъриф бeрилгaн. Ушбу тaърифдa фикримизчa, муaйян ижтимoий, иқтисoдий тeхнoлoгик вaзифaлaрни ҳaл этиш мaқсaдидa жaлб этилaдигaн инвeстициялaр вa улaр ҳaжмидaн кeлиб чиқиб имтиёзлaрнинг бeлгилaниши нaзaрдaн чeтдa қoлгaн.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling