Чет элликларни ёллаш учун тасдиқнома қандай олинади
Download 53,83 Kb.
|
doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътибор беринг
Чет элликларни ёллаш учун тасдиқнома қандай олинади. Тасдиқномани олишТасдиқнома – бу Чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Тасдиқномани олиш учун ЯИДХП да ёки «Лицензия» ахборот тизимида рўйҳатдан ўтинг ва ўз шахсий кабинетингизни очинг. Буни иш берувчи – юридик шахс ҳам, хорижий давлат фуқароси ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда аризани электрон раыамли имзо билан тасдиылаш лозим (Ягона низомнинг 6 ва 10-банди, 22.02.2022 йилда ВМҚ № 86-сонли қарорга 1-илова). Шахсий кабинет орқали аризани расмийлаштиринг. Ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тўғрисидаги тасдиқномани ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади (Ягона низомнинг 5-банди, 22.02.2022 йилда ВМҚ № 86-сонли қарорга 1-илова). Кейинчалик, ариза Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига юборилади. Агентлик иш берувчи томонидан сўралган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларнинг уларнинг ишчи кучига ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади. 15 иш куни ичида ариза берувчининг шахсий кабинетига қабул қилинган қарор тўғрисида ҳабарнома юборилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига йиғим бўйича ҳисоб берилади ва тасдиқномани бериш учун йиғим миқдорини кўрсатилади. Йиғим суммаси олингандан сўнг аризачининг шахсий кабинетига электрон шаклда QR-код кўрсатилган тасдиқнома юборилади. Эътибор берингЎзбекистон Республикасида хориж ишчи кучларини жалб этиш ва фойдаланиш тартибини бузиш қуйидагича жаримага тортишга олиб келади:
МЖтК 49-4-моддаси. Қуйидагиларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномани расмийлаштирманг:
Download 53,83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling