Чет элликларни ёллаш учун тасдиқнома қандай олинади
Тасдиқноманинг амал қилиш муддати
Download 53.83 Kb.
|
doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўхтатиб туриш
- Бекор қилиш
Тасдиқноманинг амал қилиш муддатиЮқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун тасдиқномалар муддати меҳнат шартномалари амал қиладиган муддатга тенг, аммо уч йилдан ортиқ эмас. Бунда, юқори малакали ва малакали мутахассислар республика ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш учун тасдиқнома олмасдан ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бошқа чет эл фуқаролари учун тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Шартномани чексиз марта узайтириш имконияти берилган, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Меҳнат шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, юқори малакали ва малакали мутахассислар 30 иш куни давомида янги иш берувчини топишга ҳақли. Бу давр мобайнида уларга аввал берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади. Бундай қоидалар Ягона низомнинг 20-иловасида белгилган (22.02.2022 йилда ВМҚ № 86-сонли қарорга 1-илова). Тўхтатиб туришТасдиқноманинг амал қилишини Агентликнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриш мумкин: рухсат беришга оид талаб ва шартлар талабгор томонидан бузилганлиги аниқланганда; Агентлик томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбурияти талабгор томонидан бажарилмаганда. Агентлик рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши муддатини 10 иш кунигача тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. 10 иш кунидан 6 ойгача бўлган муддатда тўхтатиб туриш учун суд қарори талаб этилади. Агар белгиланган муддат ичида сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, тўхтатиб туриш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ягона низомнинг 39,40-бандларидан келиб чиқади (22.02.2022 йилда ВМҚ № 86-сонли қарорга 1-илова). Бекор қилишТасдиқнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: тасдиқнома эгасидан ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қабул қилинганда; юридик шахс тугатилганда; якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда; жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда; талабгорнинг тасдиқнома учун тўлаши лозим бўлган йиғимни белгиланган муддатда тўламаганда. Бундай қоида Ягона низомнинг 48-бандида кўрсатилган (22.02.2022 йилдаги ВМҚ № 86 1-иловаси). Download 53.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling