Чет элликларни ёллаш учун тасдиқнома қандай олинади
Download 53.83 Kb.
|
doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ариза бериш
- Тасдиқномани олишда талаблар ва шартлар
Эътибор берингТасдиқномани беришда Агентликдан бошқа ҳеч қандай орган билан келишиш талаб этилмайди. ВазиятАгар чет эллик ходим чет элда туриб масофадан (онлайн) ишласа, Ўзбекистонда ишлаш учун тасдиқнома олиш керакми Йўқ, керак эмас Агар чет эллик ходим чет элдан туриб ўз меҳнат вазифаларини масофадан туриб (онлайн) бажариш шарти билан қабул қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқнома олиш шарт эмас. Ариза беришАризада қуйидагиларни кўрсатинг: чет эл фуқаросининг Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили, Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили; маълумоти, мутахассислиги; иш берувчининг Ф.И.Ш ёки номи, фаолият тури, СТИР (ЖШ ШИР); тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги, лавозими; миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (бор бўлса). Шунингдек аризага қуйидагиларни илова қилинг: чет эл фуқароси паспортининг электрон нусхаси; чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси; чет эл фуқаросининг 3х4 см ҳажмли электрон фотосурати; чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар; виза режими ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари кириш визасининг нусхаси («Е» меҳнат визаси, «В-1» ва «В-2» иш визаси, «S-3» хизмат визаси ёки ватандошлар учун назарда тутилган бошқа турдаги визалар). Тасдиқномани олишда талаблар ва шартларМеҳнат ҳуқуқи тасдиқномасини олиш учун томонлар қуйидагиларга риоя қилишлари керак: меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, бандлик, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари; ишчи кучига бўлган ҳақиқий талабга мос келувчи сўралаётган чет эллик фуқароларнинг сони, ихтисослиги ва таъминланганлиги; қонун ҳужжатларига зид бўлган, шу жумладан жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатлар қилмаслик; Агентликни ташкилотнинг паспорт ва бошқа маълумотлари ўзгаргани тўғрисида хабардор қилиш; виза муддати тугаган ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш органларида 3 кундан ортиқ рўйхатдан ўтмаган чет эллик фуқароларнинг ҳужжатларини тақдим этмаслик. Бунда, иш берувчилар қуйидаги ҳолатларда бир ҳафталик муддат ичида Агентликни ҳабардор қилишлари керак: чет эл фуқароларини ишдан бўшатиш, шу жумладан тасдиқнома муддати тугаши муносабати билан; ташкилот тугатилиши. Download 53.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling