Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонанинг устав капитали таъсис ҳужжатларига биноан 17 500 минг сўмни ташкил этади. Жамиятнинг муассислари бўлиб юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади


Download 34.49 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi34.49 Kb.
#1299595
Bog'liq
Устав капиталига улуш сифатида олинган ишлаб чиқариш асбоб-ускунасини баҳолаш




Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонанинг устав капитали таъсис ҳужжатларига биноан 17 500 минг сўмни ташкил этади. Жамиятнинг муассислари бўлиб юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Устав капиталининг 50 фоизи ЁАЖга тегишли тегишли, яъни улуш бўлиб ишлаб чиқариш асбоб-ускунаси ҳисобланади. Қолган 50 фоизи эса ўз улушини пул маблағлари билан тўловчи жисмоний шахсга тегишли.
Жамият иштирокчиларининг қарори бўйича асбоб-ускунанинг қиймати 8 750 минг сўмга баҳоланди. Асбоб-ускунани монтаж қилиш ишлари корхона ишчилари томонидан амалга оширилди. Иш ҳақи ижтимоий суғуртага ажратмалар ҳисоби билан 360 минг сўмни ташкил қилди.
Асбоб-ускуна асосий воситаларга киритилиш талабларига жавоб беради.
Жамиятнинг устав фонди иштирокчиларнинг улушлари номинал қийматидан ташкил этилади. Қайта ташкил қилинаётган МЧЖларнинг устав фонди миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 40 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади (ЎзРнинг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги ЎРҚ-310-II-сон Қонуннинг 14-моддаси).
Корхона устав сармоясига улуш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб корхона муассислари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан олинади. Бошланғич қийматга шунингдек асбоб-ускунани монтаж қилишга кетган харажатлар ҳам киритилади, яъни асбоб-ускунанинг бошланғич қиймати 9110000 сўмни (8750000 + 360000) ташкил этади (5-сон БҲМСнинг 11, 14-бандлари).

N

Хўжалик операцияси мазмуни

Сумма, минг сум

21-сон БҲМС бўйича счётлар боғланмаси

Қайдларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1.

МЧЖ устав капиталига улуш бўйича муассисларнинг қарздорлиги акс эттирилади



17500



4610

8330

Таъсис шартномаси



2.

Жисмоний шахснинг пул шаклидаги улушининг келиб тушиши

8750

5110,
5010

4610

Кирим касса ордери, банк ҳисобрақамидан кўчирма, улуш тўғрисида гувоҳнома

3.

Ишлаб чиқариш асбоб-ускунаси кўринишидаги улушнинг келиб тушиши

8750

0820

4610

Улуш тўғрисида гувоҳнома, асбоб-ускунани монтажга қабул қилиш-топшириш далолатномаси АВ-15

4.

Асбоб-ускунани монтаж қилиш бўйича харажатлар акс эттирилади



360

0820

6710,
6520

Иш ҳақини ҳисоблаш ведомости

5.

Асбоб-ускунани фойдаланишга топшириш



9110

0130

0820

АВ-1-сон шаклнинг фойдаланишга топшириш далолатномаси

Улуш сифатида олинган асбоб-ускуна бўйича амортизация у ишга туширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган усул бўйича ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 30-банди).
Download 34.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling