Текинга олинган асосий воситаларнинг келиб тушиши
Download 29.39 Kb.
|
2 tekinga olingan asosiy vositalarning kelib tushishi
ТЕКИНГА ОЛИНГАН АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ Текинга олинган (Хадя шартномаси бўйича) асосий воситаларнинг бошланғич қиймати бўлиб қабул қилиш топшириш хужжатларида кўрсатилган қиймат ёки 5-сон БҲМСнинг 11-бандида назарда тутилган барча харажатларни ҳисобга олган холда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги олинган объектнинг жорий қиймати ҳисобланади. Асосий воситанинг келиб тушиши бирламчи хужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ҳадя шартномаси ёки мол-мулкни текинга беришнинг бошқа асослари бўйича олинган асосий воситалар хусусий асосий воситалар объектлари таркибига 0100 "Асосий воситалар" гуруҳи ҳисобварақларида ҳисобга олинади, уларнинг келиб тушиши эса зарур ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда 0820-"Асосий воситаларни харид қилиш" ҳисобварағининг дебети бўйича 8530 "Текинга олинган мол-мулк" ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади. Асосий воситалар фойдаланишга берилганида 0820-ҳисобварақ 0100-гуруҳ ҳисобварақларига ёпилади.
Келиб тушган объектлар бўйича амортизация улар эксплуатацияга топширилган ойдан сўнг келгуси ойдан ҳисобланади. Агар текин га кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси берилса, эгалик ҳуқуқи қабул қилиб олувчига битим давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўтади. Солиқ солиш мақсадида текинга олинган асосий воситаларнинг суммаси қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базага киритилади: - фойда солиғи ( Солиқ кодексининг 132, 135-моддалари билан; - ягона солиқ тўлови (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. Мол-мулкнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи томонидан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади: жўнатиш (етказиб бериш) ҳужжатлари; етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар); оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар; биржа маълумотлари; давлат статистикаси органларининг маълумотлари. Корхона томонидан бино текинга олинди. Корхона фойда солиғи ва ??С тўловчиси. Корхона томонидан бино текинга олинди. Корхона томонидан илгари фойдаланишда бўлган офис асбоб-ускунаси олинди. Корхона фойда солиғи ва ??С тўловчиси. Мол-мулкни текинга олаётган корхоналарга баъзида унинг қабул қилиш-топшириш ҳужжатидаги баҳоси маъқул келмайди. Улар мулкнинг баҳосини арзонлаштирадилар ва ўша баҳо бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларига кирим қиладилар. Бу қарор нотўғри. Агар қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида асосий воситаларнинг баҳоси кўрсатилган бўлса, у ҳолда корхона олинган объектларни кўрсатилган қиймати бўйича кирим қилишлари керак. Кўрсатилган қиймат маъқул келмаган тақдирда, қабул қилувчи корхона асбоб-ускунани мустақил баҳолаш (белгиланган тартибда) ҳуқуқига эга ва баҳолаш далолатномаси асосида олинган асбоб-ускунани қўшимча баҳолаши ёки арзонлаштириши мумкин. Бунда, текинга олинган мол-мулк қийматидан тўланиши лозим бўлган солиқлар (фойда солиғи, ягона солиқ тўлови) қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган қийматдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида текин олинган мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар, шунингдек бюджетдан субсидиялар ва бошқа келиб тушган мол-мулклар фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси) ва ягона солиқ тўлови (Солиқ кодексининг 355-моддаси) бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоб-китоб қилишда солиқ тўловчининг даромади сифатида эътироф этилмайди.
Download 29.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling