Битим ўзаро савдо ваколатхоналари таъсис этиш ҳАҚида
Download 198.69 Kb. Pdf ko'rish
|
13.11.1992
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА БИТИМ ЎЗАРО САВДО ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ТАЪСИС ЭТИШ ҲАҚИДА 1992 йил 13 ноябрь, Москва (1992 йил 13 ноябрдан кучга кирган) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталади, иккала мамлакат томонидан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашишни истаган ҳолда, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар: 1-модда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иккала давлатнинг пойтахтларида ўзаро Савдо ваколатхоналарини таъсис этадилар ҳамда ўзаро уларга хизмат ва уй-жой бинолари берадилар. 2-модда Савдо ваколатхоналари қуйидаги асосий функцияларни бажарадилар: а) Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо- иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш; б) ваколатхона жойлашган мамлакатда савдога ва иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа турларига тааллуқли бўлган барча масалаларда ўз давлатларининг манфаатларини ифода қилиш; в) ваколатхона жойлашган мамлакатдаги иқтисодий шарт-шароитлар ва унинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасига доир қонунчилиги ҳақида ўз мамлакатининг давлат органларини хабардор қилиб туриш, шунингдек, ваколатхона жойлашган мамлакатнинг манфаатдор органларига ўз мамлакати ҳақидаги ана шундай ахборотларни тақдим этиш; г) ўз мамлакатларининг юридик ва жисмоний шахсларига ваколатхона жойлашган мамлакатнинг юридик ва жисмоний шахслари билан савдо, иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик соҳаларида келишувларни амалга оширишда кўмаклашиш. 3-модда Савдо ваколатхонаси ўз мамлакати Ҳукумати номидан иш кўради. Савдо вакили ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Савдо ваколатхонасининг маъмурий-техник ходимлари халқаро ҳуқуққа мувофиқ чет эл дипломатик миссияларининг дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг тегишли тоифалари учун эътироф этилган имтиѐзлардан ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Савдо ваколатхонасининг хизмат ва уй-жой бинолари, унинг мол-мулки ва архивлари халқаро ҳуқуққа мувофиқ дипломатик ваколатхоналарнинг хизмат ва уй-жой бинолари, мол-мулки ва архивлари учун эътироф этилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиѐзлардан фойдаланади. Савдо реестри тўғрисидаги қоидалар Савдо ваколатхонасига дахлдор эмас. 4-модда Савдо ваколатхоналарининг таъсис этилиши Россия ва Ўзбекистон жисмоний ва юридик шахсларининг бир-бири билан, шу жумладан, савдо- иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган шартномаларни тузиш ва бажариш мақсадларида бевосита алоқа ўрнатиш ҳуқуқларига мутлақо дахл қилмайди. Савдо ваколатхоналари жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича, жисмоний ва юридик шахслар эса Савдо ваколатхоналарининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 5-модда Савдо ваколатхонаси жойлашган мамлакатнинг бошқа шаҳарларида Савдо ваколатхонаси бўлимларини очиш Томонлар ўртасидаги битим бўйича амалга оширилиши мумкин. Ушбу бўлимларнинг ҳуқуқий мақоми иккала Томон ўртасидаги ўзаро аҳдлашув бўйича белгиланади. 6-модда Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Битимда Москвада 1992 йил 13 ноябрда ҳар бири рус ва ўзбек тилларида, икки нусхада тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга. (имзолар) Download 198.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling