1.
|
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ташкиллаштириш
|
1. Дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш.
2. Илмий ёндашувлар асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва таҳлилларни амалга ошириш.
3. Кўчатхоналар сонини кўпайтириш.
4. Ҳудудларда “яшил боғлар”
ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш.
5. Дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш.
6. Ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий этиш.
7. Дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш.
8. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиш муддатини узайтириш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
|
2021 йил
1 декабрь
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (И.Боқижонов, Ж.Казбеков),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров),
Молия вазирлиги (Т.Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж.Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|