Щу=У=ий тарбия, унинг мазмуни ва тамойиллари
Download 82 Kb.
|
Хукукий тарбия - хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтиришнинг зарур шарти
Хукукий тарбия - хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтиришнинг зарур шарти Режа: Ҳуқуқий тарбия тушунчаси, Ҳуқуқий тарбия шакллари. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида ҳуқуқий тарбия ва онгни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Меҳнат жамоалари, таълим масканлари ва ҳар бир шахс билан ва кўп қиррали ишлар амалга оширилмоқда. Республика қонун чиқарувчи органи Олий Мажлис томонидан қабул қилинган ва юртбошимиз томонидан имзоланган қонунлар жамиятимизнинг барча соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилмоқда. Жамият олдида турганн долзарб муаммоларни ҳал этиш халқнинг ҳуқуқий маданиятини, саводхонлиги ва ҳуқуқий тарбиясини ривожлантиришни тақозо қилади. Ҳуқуқий тарбияли бўлиш учун шахс ҳуқуқий билимларини онгли равишда эгаллаши, етарли даражада ҳуқуқий сабоқ эгаси бўлиши керак. Ҳозиргача ҳуқуқий тарбия, унинг методлари ҳақидаги масалалар олимлар томонидан тўлалигича ёритиб берилган эмас. Ҳуқуқий тарбия-шахсга нисбатан ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий кўрсатмаларни, қонунга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одатларини шакллантирувчи уюшган, бир тизимли, аниқ мақсадни кўзлаган фаолият йиғиндиси. Ҳуқуқий тарбия - бу шахсга нисбатан ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий кўрсатмаларни, қонунга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одатларини шакллантирувчи уюшган, бир тизимли, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолдаги тасвир кўрсатилишидир. Шуни таъкидлаш керакки, яқин ўтмишда ҳам ҳуқуқий тарбияга у ҳақиқатда сазовор бўлиши керак бўлганидек даражада эътибор берилмас эди. Педагогикага доир дарсликларда шахснинг ақлий камолоти, меҳнати, жисмоний, маънавий, эстетик тарбияси ҳақида сўз борар эдию, лекин ҳуқуқий тарбия хусусида эслатилмасди. Тарбиявий ишнинг мустақил йўналиши тарзида ҳуқуқий тарбия йўналишининг ажратиб қўйилмаслиги ўсиб келаётган авлоднинг айрим қисми ҳуқуқий онги аҳволига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Ўзбекистон ҳуқуқий давлат барпо этиш сари қадам қўйилиб, бу йўлда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онгни такомиллаштириш масалаларига катта этибор бериб келинмоқда. Бу масулиятли вазифада меҳнат жамоаларида, билим масканларида ва ҳар бир шахс биан олиб бориш борасида кўп қиррали ишлар қилинмоқда. Ҳуқуқий тарбияли бўлиш учун ҳар бир шахс умумҳуқуқ билимга, уни онгли равишда қабул қилишга ва ҳуқуқий маданиятни алоҳида бажаришга етарли даражада ҳуқуқий сабоқ олиш керак. Лекин ҳозирги пайтгача ҳуқуқий тарбия тушунчаси, унинг тушунтириш методлари олимларимиз томонидан тўлалигича ёритилмаган. Ҳуқуқий тарбиянинг кенг ва тор маонода кўриш мумкин. Кенг маонода бутун жамоанинг, кўпчиликнинг онгига таосир кўрсатишга қаратилган тарбия, тор маонода эса алоҳида шахсга, унинг онгига таосир этиш йўллари тушунилади. Ҳуқуқий тарбия натижасида кенг омма ёки шахс ўз ҳатти – ҳаракатларининг қонуний эканлигини тушунса, ҳуқуқ тартиботни бузмасликка ҳаракат қилса ўзини онгли равишда, ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда бошқара олса, мақсадга эришилган бўлиб ҳисобланади. Демак, ҳуқуқий тарбия бу- ташкилий равишда мунтазам олиб бориладиган, аниқ мақсадни кўзлаган ва шахсга «гуруҳ шахсларига» таосир қила оладиган, уларда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, қонунларга риоя қилиш хислатларини вужудга келтирадиган ҳаракатдир. Малумки, қонунга риоя қилиш учун, энг аввало уни билиш керак. Ҳуқуқий тарбия орқали ҳар бир шахснинг онгига нима қилмоқ мумкин, нима қилмоқ мумкин эмаслигини, жамият, давлат ундан нимани талаб қилади, қонунларга риоя этиш йўллари нимадан иборат эканлигини етказмоқ лозим. Тартиб бузувчилар орасида ўз ҳатти-ҳаракатининг ноқонунийлигини англамаслик, ноқонуний экан деб ҳам уйламаслик ва бундай ҳаракатни жазога лойик эмас деб тушуниш кўп учрайди. Шундай тушунча ҳосил бўлмаслиги учун ҳуқуқий тарбия жараёнида ҳар бир жамоада ўрнатилган тартибни бузиш, қонун нормаларига риоя этмаслик натижасида интизомий, мамурий, моддий ёки жиноий жазо келиб чиқишини тушунтириш, уқтириш зарур. Ҳуқуқий тарбияни кучайтиришга олтмишинчи йиллардан бошлаб алоҳида аҳамият берилла бошланди. Шу даврга айтиш керакки, ҳозирда ҳам ҳуқуқий тарбия билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб олиб борилаяпти. Шахс ва жамият ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг ривожланиш принципларига мос бўлиши шахс фаолиятини йўналтириб турувчи ҳаётий позитсияга боғлиқ. Ҳаётий позитсия эсатарбия жараёнида шаклланади. Шу сабабдан ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ шахс тарбиясини жамият ўз наозоратига олган ва бу вазифани бажаришга энг доно кишиларга топширган. Шахсни яшашга ўргатиш жамият фаолиятининг муҳим соҳаларидан бири бўлиб келган. Тарбиянинг ижтимоий вазифаси шахсни бирор –бир фойдали ишга, фаолиятга ўргатиш демакдир. Масалан, ёшларни бирор ҳунарга, муомалага, санатга, юриш туришга ва бошқаларга ўргатиш. Ҳуқуқий тарбия бошқа турдаги тарбия билан ўзаро яқин. Масалан, шахсда меҳнатга бўлган муносабатни шакллантиришда кўр-кўрона итоаткорликка эмас, балки жамият ва давлат манфаатларига, давлатнинг тартиб ва қонунларини ҳурмат қилишга ўргатиш лозим. Ахлоқ нормалари билан ҳуқуқий нормалар бир бирига жуда яқин туради. Шахс ахлоқсиз бўлса, у қонунлар талабига риоя қилмайди. Бинобарин, бундай шахсни ҳуқуқий тарбиялаш самарасиз бўлади, ҳатто жазо чораларини ҳам тўғри йўлга солиш қийин. Ҳуқуқий тарбия тизими уч таркибий қисмдан ташкил топади: давлат белгиланган қонун қоидаларини ўқитиш; уларни жамият аозолари ўртасида ташвиқот қилиш; ўқувчи ёшларни қонун қоидалар ижросида бевосита иштирок этишга ўргатиш. Ҳуқуқ нормаларини ўқитиш дейилганда давлат органлари томонидан тасдиқланган дастур асосида шахсга билим бериш тушунилади. Юридик билим бериш умумий ва махсус йўналишларда бўлиш мумкин. Масалан, юридик институтлар, факултетларида, «юрист оператив ходим» малакаси берилади. Халқ маорифи тизимининг барча буғинларида аниқ дастур асосида умумий ҳуқуқий билим берилади. Ҳуқуқий нормаларни ташвиқот қилишда жамият аозолари билиши лозим бўлган қонун қоидаларни, қарорлар, фармонлар, фармойишлар, буйруқ ва йўлланмаларни турли воситалар ёрдамида аҳолии орасида ташвиқот қилишдир. Ҳуқуқий нормаларни аҳолига тушунтириш муҳим қонунчилик принципи бўлиб ҳисобланади. Қонунчилик талабига кўра ҳар бир янги қонун қоида матбуотда элон қилингандан кейин маолум вақт утгач амал қила бошлайди. Янги тартиб қачондан бошлаб жорий қилиниши ҳуқуқий норманинг ўзида кўрсатилади. Ҳуқуқий тарбиянинг мақсади маолум воситалар, шакл ва методлар ёрдамида шахснинг онгига таосир кўрсатиб, унда давлат белгиланган қонун қоидаларга итоаткорликни, давлат сиёсатини ижро этиш ҳамда ўз ҳатти ҳаракатини давлат талабига мувофиқ ҳолда танлай олиш қобилиятини шакллантиришдан иборатдир. Ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсади шахсда ҳуқуқий онгни шакллантириш, яни ҳуқуқий нормаларга ҳурматни, уларга ихтиёрий, онгли равишда риоя қилишни тарбиялашдир. Ҳуқуқий тарбия шахснинг болалик чогидан етуклик давригача ўтказиладиган тарбиявий жараённиўз ичига олади. Бу жараён даврида шахс оилада, мактабгача тарбия муассасаларида, мактабда, мактабдан ташқари муассасаларда, олий таолимда, ўрта махсус, касб-ҳунар таолимида, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш идораларида ҳуқуқий тарбия олади. Демак ҳуқуқий тарбия босқичма- босқич берилади. Босқичли ҳуқуқий тарбия беришдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билимлар ва кўникмаларини таркиб топтиришни узлюксиз таоминлашдир. Масалан, биринчи синфларда она тили тушунчаси, тилга ҳурмат билан қараш, ўқувчиларга қонун-қоидаларни ўргатиш, мулкни асраш, унга муносабатни билдириш, давлат, қонун, давлат рамзлари тушунчаларини ўргатиш лозим. Иккинчи синфларда «ўқиш» дарсида ҳар хил тарбия бериш мумкин. Шу дарснинг «мактаб» бўлимида муносабатларни тушунтириш. «Эртаклар ва масаллар» бўлимида жиноят тушунчасини, тулкини турна болаларини еб қўйишда, мисол қилиб бу жиноят эканлигини ва турна тулкини қилмишига яраша жазолаганини тушунтирилади. Шундай тарбия ва ҳуқуқий билимлар ҳар бир фанда синфма-синф олиб борилади. Юқори синфларда унинг ҳуқуқий онгини шакллантирувчи ҳуқуқий тушунчалар берилади, у дастурлар асосида ҳуқуқий муносабатларга ўргатилади. Юқори синфларда ҳамма бошқа таолим тизимларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг давлат аппарати ҳақида умумий тасаввур бериш ҳуқуқий тарбиянинг аниқ мақсад қилиб қўйилади. Ҳуқуқий тарбия олдига қўйилган умумий вазифа шахсга қонунларни ва унга амал қилиш йўлларини ўргатиш. Ҳуқуқий тарбиянинг юридик вазифаси шахсда муайян ҳолатларда зарур ҳуқуқий нормаларни қўллай олиш қобилиятини тарбиялашдир. Ҳуқуқий тарбиянинг муҳим вазифаларидан бири шахсда ҳуқуқ нормаларини ўрганишга эҳтиёж ўйғотиш, яни ўзини мустақил равишда ҳуқуқий тарбиялашга одатлантиришдир. Ҳуқуқий нормаларга ҳурмат рухида тарбияланган шахс қонун-қоидаларга мунтазам равишда ўрганиб боради ва бошқаларни ҳам шундай қилишга дават этади. Амалиётда ҳуқуқий тарбиянинг ҳар хил турлари мавжуд. Лекин бугунги кунгача аниқ бир илмий тушунчага асосанган, кўп қиррали ҳуқуқий тарбия шаклларини кўрсатиб берувчи адабиёт деярли юк. Бу тарбия, юқорида айтиб ўтганимиздек, оилада, боғчада, мактабда, билим юртларида, институтларда олиб борилади. Ҳуқуқий тарбия- тарбияланувчиларнинг хулқ-атворига таосир кўрсатувчи, уларни тартиб доирасида тутиш учу насос бўла оладиган билим беришдир. Лекин тарбиячи фақат билим берибгина қолмасдан, тарбияланувчиларга ҳар хил шаклда таосир ҳам ўтказиши керак. Ҳуқуқий тарбиянинг шакллари асосида давлат органлари, жамоат ташкилотлари, профессор- ўқитувчиларининг олиб борган ишларининг ташқи кўринишидаги таосир йўли, таосир этиш усуллари ётибди. Ҳуқуқий тарбия шакллари ҳар бир шу иш билан шуғулланувчи услубида ўз ифодасини топади. Масалан, ўқув юртларида ҳуқуқий тарбия шакли, меҳнат фаолияти билан шуғулланувчиларникидан фарқ қилади. Ўқувчиларга дарс жараёнида, дарсдан ташқари вақтда-суҳбат, суҳбатни ҳуқуқий қоидаларини ўргатиш, ўйин дарслари ўтказиш тариқасида олиб борилади. Ҳуқуқий тарбия шакллари қуйидагиларча бўлиши мумкин: а) ҳуқуқий билим; б)ҳуқуқий ташвиқот; в) жамоатчилик томонидан олиб бориладиган ишлар; г) ҳуқуқни ҳимоя қиладиган давлат органларининг ишлари билан танишиш (тергов, суд жараёнларида қатнашиш); д)халқ депутатларини номзодликка тавсия қилиш мажлисларида, маҳаллий ҳокимиятлар қошидаги вояга етмаганлар комиссиялари ишларида иштирок этиш. Ҳуқуқий тарбияни жамоа ўртасида ёки индивидуал шаклда амалга ошириш мумкин. Ёшларни ҳуқуқий билимга ва ҳуқуқий тарбияга жалб этишда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи давлат органлари ходимлари билан учрашув ўтказилиши, савол-жавоб кечалари ташкил этилиши ёки ҳуқуқшунос уюшмалари тўзилиши ижобий натижа беради. Индивидуал якка тарзда ҳуқуқий билим беришда, ҳуқуқий тарбиялашда шахсга махсус адабиётларда тавсия этилиши, унда қизиқиш уйғотиш, тарбияланувчининг рухий ҳолатини ўрганиб, у қабул қила оладиган, тушуна биладиган тарзда суҳбат олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий тарбия методларини одатда икки турга бўладилар ишонтириш ва мажбурлаш. Ҳуқуқий тарбия методи-бу бир неча муайян йўл ва усуллар йиғиндиси бўлиб, улар асосида кишилар онгига, дунёқарашига таосир қилинади. Бунинг натижасида тарбияланувчиларда қонунга ҳурмат ҳисси уйғотилади ва қонуннинг бузилмаслиги таоминланади. Энг асосий метод бу – ишонтириш методи. Ишонтириш орқали ижобий натижага эришилмаса, мажбурлаш методи қўлланади. Ҳуқуқий тарбияда бу икки методни бирга қўллаш ҳам мумкин. Ҳуқуқий тарбиянинг илмий принципларидан яна бири ўрганилаётган қонун ёки қарорнинг келиб чиқиш сабабларини, унга обектив зарурат борлигини тушунтириб беришдир. Агар тарбияланувчи қонун, қарор ва қоидаларнинг вужудга келиши, қабул қилиниши умумий асосларини тушуниб олса, айниқса, ҳозир ўрганилаётган ҳуқуқий норманинг қабул қилиниши сабабини билса, уни бажаришга онгли равишда ёндошади, ўзида ҳам ҳуқуқий нормага нисбатан эҳтиёж сезади. Ҳуқуқий тарбияга илмий ёндошиш қуйидаги фаолиятлардан ташкил топади: - ўргатилиши лозим бўлган қонун ва қонуний актнинг назарий ва амалий жиҳатларини пухта ўзлаштириб олиш; - тарбия обектларини ўрганиш, улар билан ҳуқуқий норма ўртасидаги боғланишни аниқлаш; - мазкур минтақадаги ҳуқуқий нормага алоқадор ҳуқуқий ҳолатни (ҳуқуқ-тартиботни, қонунчиликка муносабат )ўрганиш ва таҳлил қилиш; - ҳуқуқий нормани тушунтириш шакл ва методларини танлаб олиш; - ҳуқуқий тарбия воситаларини тайёрлаш; - тарбияланувчиларнинг фикрини ўрганиш ва савол – жавобга тайёрланиш; ҳуқуқий тарбияни шаҳар, туман, вилоят, республика миқёсида ягона шакл ва методлар асосида олиб бориш ҳам илмий принципдир. Ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш бутун мамлакатда ҳуқуқий тарбияга чуқур илмий ёндошишни тақозо қилади. Ҳозир бу муҳим иш давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Тарбияга ҳар томонлама ёндошиш. Тарбияга ҳар томонлама ёндошиш деб тарбия мақсадининг шахс онгида шаклланишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш, тарбия шакл ва методларига уларга таяниш айтилади. Бу вазифаларнинг зарар даражада амалга оширилиши тарбиячи билан тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир. Иккала томоннинг фикр алмашиши, ҳуқуқий тушунчаларга аниқлик киритилиши, якдиллик асосида ҳаётий ҳолатининг белгилаб олиниши тингловчилар ҳуқуқий онгига тегишли ўзгариш киритади ва уни бойитади. Масалан, тарбиячи меҳнат қонунига киритилган ўзгаришлар билан тингловчиларни таништирмоқчи. Мақсад уларнинг онгига ягона қонун мазмунини акс эттирган ҳолда меҳнат муносабатларида қонундаги ўзгаришга мувофиқ иш кўра олишни тарбиялашдир. Бунинг учун тарбиячи масалага кенг ёндошиб, қонун ўзгариши сабабларини далиллар ёрдамида кўрсатиши, янги қонун моҳиятини исботлаши, уни ижро этиш тартибини ўргатиш, кўзда тўтилган мақсадни мисоллар ёрдамида тушунтириш керак. Ҳар тамонлама етук шахсни тарбиялаб етиштириш мақсади умумтарбиянинг мақсади барча йўналишларини бир-бирига уйғунлаштирилган ҳолда олиб боришни тақозо қилади. Бу бир кишининг эмас, балки бутун жамоанинг бурчидир. Ҳуқуқий тарбия ҳам бир кишининг эмас, чунки шахсни ҳар томонлама шакллантириш учун бир тарбиячи барча омилларни билишга қодир эмас. Бир педагог ҳуқуқий тарбиянинг бир ёки бир неча йўналишигина шахс онгида шакллантира олиши мумкин. Педагог муайян масала бўйича ҳуқуқий тарбияга кенг ёндошиши учун шу масалага алоқадор омилларни танлаб олиши, уларни ягона бир мавзуга йиғиши, мисоллар ёрдамида уйғунлаштириши керак. Масалан, ўқувчида Ўзбекистон фуқароларига содиқлик бурчини тарбиялашда ўқитувчи-ўқувчи қандай қонунларни ўрганиши кераклигинитанлаб олиши, фуқароларга тааллуқли мисоллар топиши, фуқаролик бурчи бузилганда давлат ва жамият томонидан қуриладиган чораларни белгилаши, юридик далиллар тўплаши, сўнгра кенг тарбия мавзуларини ишлаб чиқиши ваш у мавзу бўйича иш олиб борилиши керак. Лекин шуни унутмаслик лозим, ҳуқуқий онгнинг ҳатто бирор йўналишини шакллантириш учун ҳам юридик омилларнинг ўзигина кифоя эмас: масалан, интизомсиз шахсни қайта тарбиялаш учун унинг ҳуқуқий онгида бурилиш ясаш, дунёқарашига, меҳнат муносабатига, маданият даражасига таосир кўрсатиши керак. Агар уни қонунга кўра жазолаш билан кифоялансангиз, ахлоқий бузуқ экан, Яна эски одатини давом эттираверади. Бинобарин, ҳуқуқий тарбияга алоқадор омиллар икки гуруҳга бўлинади: тарбиячининг ахборотли ҳужжатларига киритиладиган омиллар ва тингловчилар хусусиятига боғлиқ омиллар. Тарбия жараёнида икала гуруҳ омиллар баравар этиборга олиниши керак. Тарбиячининг ахборотли ҳужжатларига киритилган омиллари суҳбат мавзусида қандай қонун, қонуний ишларни тушунтирмоқ, асосий мақсад нимага қаратилганлигини билиб олмоқ. Масалан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлигининг олдиниолиш бўйича тарбия: жиноий, моддий, интизомий, ҳуқуқбузарликда вояга етмаганлар қандай ҳаракатлари учун жавобгар булишларига тааллуқли ҳужжатларни тўплашдан иборат. Тингловчилар хусусиятига боғлиқ омилларда тарбиячи тингловчиларнинг қабул қилиш даражаси, ёшига, махоратига ва бошқа хусусиятларига этибор берган ҳолда тарбия усулини танлашдан иборат. Субҳасиз, ҳуқуқий, сиёсий ва маънавий онгнинг ўзаро боғлиқлигини эсдан чиқармаслик керак, лекин шуни ҳам назарда тутиш лозимки, уларни бир-бири билан қўшиб юбориш мумкин эмас. Тарбиявий ишнинг ўзига хос йўналишидаги ҳуқуқий тарбиянинг мустақиллиги аввало унинг мазмуни билан боғлиқдир. Ҳуқуқий тарбия онгнинг мустақил шаклини - ҳуқуқий онгни шакллантиради, бу эса тарбиянинг ўзига хос шакллари ва усулларини излаб топиш ва қўлланиш заруриятини тақозо этади. Тарбиячилар зарур ҳажмдаги ҳуқуқий билимлар билан қуролланган бўлиши ва тарбияланувчиларда ҳуқуқий онгни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш услубиётини эгаллаши лозим. Маълумки, ҳуқуқий онг - ижтимоий онг шаклларидан бири. Агар ижтимоий онг умуман ижтимоий борлиқнинг акси бўладиган бўлса, унда ҳуқуқий онг фақат мавжуд ҳуқуқий воқеа-ҳодисаларни, шунингдек ҳуқуқ ёрдамида тартибга солиниши мумкин бўлган Ҳодисаларни акс эттиради. Ҳуқуқий онг - бу жамиятда оммавийлашган ҳуқуқий, шунингдек кишиларнинг хулқ-атворига, ижтимоий муассасалар қадриятларига ҳуқуқ ҳақидага шундай тасаввурлар нуқтаи назаридан муносабатини ифодалайдиган назариялар, ғоялар, қарашлар ва тасаввурлар мажмуидир. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling