Щу=У=ий тарбия, унинг мазмуни ва тамойиллари
Download 82 Kb.
|
1 2
Bog'liqХукукий тарбия - хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтиришнинг зарур шарти
2. Ҳуқуқий тарбия шакллари
Ҳуқуқий тарбия ўз мазмуни ва моҳиятига кўра; кенг ва тор маънодаги шаклларга булиналади. Кенг маънодаги тарбия деганда бутун жамоага, кўпчиликка таъсир кўрсатишга қаратилган тарбия. Тор маънодаги тарбия алоҳида шахсга, унинг онгига таъсир этиш йўлидир. Ҳуқуқий тарбия натижасида кенг халқ оммаси ва шахс ўз хатти-ҳаракатлари эканлигини тушунса, ҳуқуқ нормаларига онгли равишда риоя этса мақсадга эришган бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқий тарбия мунтазам олиб бориладиган аниқ мақсадни кўзланган ва шахсга таъсир эта оладиган ҳуқуқий онг, билим ва қонунларга риоя этиш хислатлари ёки фазилатлари тўпламидир. Барча фуқароларда ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантириш ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат томонидан олиб бориладиган ишдир. Бунинг натижасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилиш, уларни билишга эришилади. Маълумки, қонунга риоя қилиш учун энг аввало уни билиш талаб этилади. Тартиб бузувчилар орасида ўз хатти-ҳаракатларини ноқонунийлигини ўйламаслик ва бундай ҳаракатни жазога лойиқ эмас деб тушуниш кўп учрайди. Бунга йўл қўймаслик учун ички тартиб қоидалар, қонун нормаларига риоя қилмаслик натижасида интизомий, маъмурий ва ҳатто жиноий жазо келиб чиқишини тушунтирилиши шарт. Илгариги даврларда ҳуқуқий тарбия сиёсий тарбия билан боғлиқ ҳолда олиб борилар эди. Шахс ва жамият ўртасида муносабатлар шахс фаолиятини ҳаётий позитсия эса тарбия жараёнида шаклланади. Тарбиянинг ижтимоий вазифаси шахсни фойдали фаолиятга ўргатишидир. Масалан, ёшларни бирон ҳунарга, муомалага, санъатга ва юриш туришга ўргатиш шулар жумласидан. Ҳуқуқий тарбия қадимдан давлат билан бирга шаклланганлигини ҳам унутмаслик керак. Ҳуқуқий тарбия ўзига хос характерга эга. У ваколатли органлар томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқий тарбия давлат томонидан белгиланган тузилмалардан ташкил топади ва аниқ мақсадларни кўзда тутади. Шахсда, меҳнатга бўлган муносабатни шакллантиришда жамият ва давлат манфаатлари, давлатнинг тартиб ва қонунларини ҳурмат қилиш руҳи шаклланади. Ахлоқ нормалари билан ҳуқуқ нормалари бир-бири билан яқин туради. Фойдаланилган адабиётлар: 1920-23 йиллардаги Хоразм Халқ Республикаси Конституциялари. 1921-23 йиллардаги Бухоро Халқ Республикаси Конституциялари. 1927-1937-1978 йиллардаги Ўзбекистон ССР Конституциялари. www.зиёнет.уз Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling