Ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда интизомий жарима қўллаш ҳақида
Б У Й Р У Қ
2023 й. «__» ________
|
____-сон
|
_______________ш.
|
Ходимга интизомий жазо
қўллаш тўғрисида
1. Жабборов Санжар Элбек ўғли – “Шодлик барака” масъулияти чекланган жамияти Бухгалтерия бўлими 1-тофали мутахассиси меҳнат интизомини бузганлиги, яъни ҳисоб-китобда хатоликка йўл қўйганлиги натижасида корхона мулкига зарар етказилганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида интизомий жарима қўлланилсин.
2. Мазкур интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни 3 (уч) иш кунида ходимга эълон қилиш ҳамда ижро учун Бухгалтерия бўлимига етказиш HR бўлими бошлиғи Р.К.Турсунова зиммасига юклатилсин.
Асос: 2023 йил 8 майдаги хизмат текшируви далолатномаси, ходим С.Э.Жабборовнинг тушунтириш хати беришдан бош тортганлиги ҳақидаги 2023 йил
10 майдаги далолатнома ҳамда ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 12-банди.
Директор А.Р.Шаропов
Do'stlaringiz bilan baham: |