3
Кириш
Ушбу дастур биология ва генетика фанларининг қишлоқ хўжалиги
таълим йўналишига оид қисмларини қамраб олади.
Хусусан ушбу
фанларнинг ўсимликшунослик ва чорвачиликка оид масалалари киритилган.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси,
организмларнинг
тузилиши, кўпайиши. Уларни организм, популяция, тур,
биогеоценоз,
даражасида,
тирик
организмларнинг
ирсият
ва
ўзгарувчанлик
қонуниятларини, уларни бошқариш ва амалда фойдаланишга мос билимлар
даражаси билан таъминлашдан иборат.
Фаннинг мақсади – ўсимликлар селекциясининг биологик ва генетик
асосларига оид билимлар билан таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси – талабада ушбу фан бўйича олган назарий ва
амалий билимларини амалиётда қўллаш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан
иборат.
Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар
Биология ва генетика фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
-
органик олам, ўсимлик, ҳайвонот дунёсининг келиб чиқиши ва
эволюцияси; материянинг ўзига хос биологик шаклланиш хусусиятлари,
кўпайиш усуллари ва тирикликнинг ривожланиши;
табиатдаги
тирикликнинг тартиби ва тартибсиз нисбатлари, жойланишини;
табиатдаги
динамик ва статистик қонунятларини, табиий системаларни; тирик
мавжудодлар хилма - хиллиги ва уларни
классификациялаш тартибини;
биологик фарқлар, генетика ва ген инженериясининг ҳозирги замон
ютуқлари
хакида
тасаввурга эга бўлиши;
- талаба биологик ва генетик изланишлар олиб бориш, дурагай
организмлар тўғрисида олинган маълумотларни генетик ва статистик таҳлил
қилишни
билиши ва улардан фойдалана олиш;
- Қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларининг биологиясини
билмасдан улардан фойдаланиш қийин. Уларнинг ирсиятини билиш эса
селекцияда қўл келади. Генетика селекциясининг назарий асоси ҳисобланади.
Селекциянинг асосий вазифаси эса муайян тупроқ-иқлим шароитида мутасил
мўл ва сифатли ҳосил
олишни таъминлайдиган, тезпишар, ноқулай
шароитларга
чидамли
навлар
ва
маҳсулдор
зотлар
яратишдан;