Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1194751
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
АТЖК 30 маъруза




Маъруза
 
30 
 
Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш. 
Майдалагичлар ва классификаторлар конструкциялари. 
 
Маъруза режаси: 
 
 1. Умумий тушунчалар 
 2. Сочилувчан материаллар механикасининг асослари 
 3. Майдалаш усуллари 
4. Майдалагичлар конструкциялари 
5. Донадор, сочилувчан материалларни классификациялаш 
6. Классификаторлар конструкциялари 
 
Умумий тушунчалар 
 
Механик жараёнларга материалларни майдалаш, узатиш, аралаштириш, пресслаш грануллаш ва 
классификациялашлар киради. Бу жараёнда материалнинг физик кимёвий характеристикалари 
ўзгармайди, аммо уларнинг шакли ўзгаради.
Бу жараёнларнинг тезлиги қаттиқ жисмларнинг механика қонуниятлари билан ифодаланади ва уларнинг 
ҳаракатга келтирувчи кучи механик кучлар таъсиридир.
Майдалаш - бу қаттиқ жисм бўлакларини керакли ўлчамларга келтириш, парчалаш ва юзасини 
оширишдир. Майдалаш жараёни қаттиқ жисмнинг майда заррачалар (атом ва молекулалар) ўзаро тортишиш 
кучларини енгадиган ташқи кучлар таъсирида ўтади. Майдалаш натижасида ишлов берилаётган жисм юзаси 
сезиларли даражада кўпаяди, кўп жараёнлар, шу жумладан эритиш, куйдириш каби катта юза талаб қиладиган 
жараёнлар тезлиги ортади. Майдалаш кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш ва саноатнинг бошқа 
тармоқларида кенг қўлланилади.
Ҳозирги пайтда қаттиқ жисмларни майдалаш учун ҳар хил турдаги машиналар қўлланилади. Катта ҳажмли 
(<2 м
3
) палахсаларни майдалайдиган жағли майдалагичлардан бошлаб, то заррача ўлчамини 0,1 мкм гача 
майдалайдиган коллоид тегирмонлар технологик жараёнларда ишлатилади.
Майдалаш жараёни қаттиқ жисмнинг бошланғич ва охирги ўлчамига қараб янчиш ва тортишга бўлинади. 
Янчиш ва тортиш жараёнлари майдалаш даражаси билан характерланади. 
d
D
=
(30.1) 
Майдалаш даражаси жисмнинг бошланғич ўртача диаметри D нинг майдаланган заррачалар ўртача 
диаметри га нисбати билан ифодаланади. Ҳажмий майдалаш даражаси эса, уларнинг ҳажмлари нисбати билан 
аниқланади: 

V
V
i
ox
=
ёки

F
F
i
ox
=
(30.2) 
Берилган модда бўлаклари ва янчилган заррачалар тўғри шаклга эга бўлмайди. Шунинг учун, амалда 
уларнинг ўлчамлари элакли таҳлил орқали аниқланади, яъни заррача ўлчами у ўтган элак тешиклари ўлчамига тенг 
деб олинади.
Майдалаш жараёни бир ёки бир неча босқичда олиб борилади. Ҳар бир майдалагич, унинг ишчи органи 
шаклига кўра, чекланган майдалаш даражасини таъминлайди. Майдалаш даражаси 1-3...5 дан (жағли 
майдалагичда) 1…100 - тегирмонларда ўзгариши мумкин. 
Нотўғри геометрик шаклли жисмнинг чизиқли ўлчами ўртача геометрик қиймат сифатида ҳисобланиши 
мумкин: 
3
h
b
l
=

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling