Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1194751
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
АТЖК 30 маъруза

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

30.5-расм. Конусли майдалагич. 
1-шарсимон таянч; 2-қобиқ; 
3-зирхли плита; 4-каллак; 
5-вертикал ўқ; 6-эксцентрик. 
30.6-расм
. Болғали майдалагич. 
1-қобиқ; 2-майдаловчи 
болға; 3-диск; 
4-ўқ; 5-зирхли плита; 6-колосникли тўр 
парда. 
Сочилувчан материал 
Маҳсулот 



Юкловчи бункер 5 орқали материал машинага юкланади ва айланувчи савалаш стерженлар зарбаси 
таъсирида материал майдаланади.
Майдаланган материал машинанинг пастки қисмида жойлашган тўкиш штуцери орқали чиқарилади.
Дискнинг айланиш частотаси 200...1200 мин
-1
. Бу турдаги машиналар иш унумдорлиги 0,5...20 т/соат.
Дисмембратор. Бундай қурилмаларда битта айланувчи барабан 1 бўлиб, унга бир нечта стержень – била 6 
лар ўрнатилган, иккинчи, қўзғалмас барабан функциясини қопқоқ 3 бажаради (30.7б-расм). Ушбу қонқоқнинг ички 
юзасига стержень 5 лар маҳкамланган. Майдаланаётган материал воронка 4 орқали қурилмага юкланади. 
Дисмембратор ўртасига тушган сочилувчан материал марказдан қочма куч таъсирида винтсимон ҳаракатга 
келтирилади. Барабан 1 айланувчи ўқ 2 га ўрнатилган бўлади ва у билан бирга тешикли ёки тиқишли ҳалқасимон 
панжара ичида ҳаракатланади.
Панжара тешикларидан ўтмаган материалларни стержень 5 лар ёрдамида жуда кичик ўлчамли бўлакчалар 
даражасигача майдалаш мумкин. Дисмембратор барабанининг диаметри 250...6000 мм ва айланиш частотаси 
2500...3800 айл/мин – ораликда бўлиши мумкин.
Дисмембраторларнинг дезинтегратордан фарқи шундаки, дискнинг фақат биттаси айланувчан бўлади. 
Иккинчи диск вазифасини машина қопқоғи (қобиғи) бажаради. Унда ҳам концентрик айланалар бўйлаб 
стерженлар жойлаштирилган. Бу қурилмалар резина-техника саноат корхоналарида мел ва каолинни майдалаш, 
ҳамда кўмир кукунини олиш учун ишлатилади. 
Зарбали майдалагич афзалликлари: тузилиши содда ва ихчам; иш унумдорлиги ва майдалаш даражаси 
юқори; ишончлиги катта. 
Камчиликлари: қурилма деталларининг едирилиши юқори; кўп чанг ҳосил бўлади; энергия сарфи катта. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling