Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
АТЖК 30 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30.8-расм. Мева-резаворларни майдалаш машинаси
Дискли тегирмонлар. Буғдой, кунжара, арпа, шоли ва қуруқ нонларни майда ва майин янчиш учун
ишлатилади. Бундай машиналарда ишчи қисм сифатида иккита тарам-тарам вертикал дисклар хизмат қилади. Улардан бири горизонтал ўқда айланади, иккинчиси эса - қўзғалмас бўлади. Хом-ашё узлуксиз равишда икки диск бўшлиғига узатилади ва у ерда майдаланади. Иккила диск орасидаги масофа материалнинг майдаланиш даражасини белгилайди. Дискнинг айлана бўйлаб ҳаракат тезлиги 7...8 м/с. Болға, плита, диск ва тўр пардалар едирилишга чидамли марганецли ёки қаттиқ қотишма билан қопланган углеродли пўлатлардан тайёрланади. Мева ва резаворларни майдалаб, уларнинг шарбатини қолдиқлардан ажратиш учун центрифугаси бор дискли тегирмон ишлатилади (30.8-расм). Машина қобиғи ичидаги ўқга қирғичли диск ўрнатилган бўлиб, у конуссимон ротор ёрдамида айлантирилади. Хом-ашё юкловчи бункер 2 орқали сават 9 га узатилади. Саватнинг девори темир тўрдан ясалади ва у фильтрловчи юза вазифасини ҳам бажаради. Майдаланган хом-ашё марказдан қочма куч таъсирида иккита, яъни шарбат ва турпга ажралади. Шарбат, айланувчи саватнинг тўр деворларидан, ҳалқасимон бўшлиққа фильтрланиб ўтади ва чиқиш патрубкаси орқали машинадан тўкилади. Турпи эса, қопқоқ остидаги бўшлиқдан турпни чиқариш патрубкасидан ташқарига узатилади. Жували майдалагичлар иккита параллел цилиндрик жувадан иборат бўлиб, бир-бирига қараб айланади ва эзиш усулида материалларни майдалайди. Текис жували майдалагичлар станина 1 ва жува 3,5 лардан таркиб топган (30.9-расм). Жува 1 нинг 30.8-расм. Мева-резаворларни майдалаш машинаси. 1-бункер; 2-турпни чиқариши учун патрубка; 3-қобиқ; 4-ротор; 5-юриткич; 6-шарбат чиқиши учун патрубок; 7-ўқ; 8-майдаловчи диск; 9-сават. хом-ашё турп шарбат 10 подшипниклари қўзғалмас қилиб маҳкамланса, жува 2 эса ҳаракатчан подшипникларда ўрнатилади ва у силжиши мумкин. Жува 3 пружиналар 2 ёрдамида маълум бир ҳолатда ушлаб турилади. Агар, майдалагичга катта ва мустаҳкам бўлак тушиб қолса, пружина сиқилади ва жувалар тирқиши ортиши натижасида ушбу бўлак машинадан ўтиб кетади. Кўпинча, ҳар бир жува алоҳида ҳаракатга келтирилиши мумкин. Бу турдаги майдалагичларнинг асосий характеристикаларига: жува диаметри D ва унинг узунлиги L киради. Текис жували майдалагичлар ўртача ва майда янчиш учун ишлатилади, чунки у илинтирадиган бўлакнинг ўртача ўлчами 0,05D дан кичик. Ўртача мустаҳкамликдаги мўрт материалларни майдалаш учун тишли, жували машиналар қўлланилади. Ўртача мустаҳкамликдаги мўрт материалларни жували машиналарда қайта ишланганда i =10...15 майдалаш даражасини олиш мумкин. Юқори мустаҳкамликдаги материалларни майдалашда эса, i=3...4 дан ортмайди. Жували майдалигичлар қуйидаги афзалликларга эга: содда ва ихчам; эксплуатацияда ишончли. Камчиликлари: майдаланган материаллар ясси бўлаклардан иборат; юқори мустаҳкамликка эга материалларни майдалаш учун кам яроқли. Жували майдалагични ҳисоблаш қуйидаги параметларни илинтириш бурчаги, илинтирилаётган бўлакнинг энг катта ўлчами, жувалар тезлиги ва иш унумдорлигини аниқлашдан иборат. Илинтириш бурчаги одатда 18° атрофида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Текис жувалар материал бўлакларини тортиб олиш учун илинтириш бурчаги -материалнинг ишқаланиш бурчаги дан кичик, яъни Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling