Майдалаш машиналари икки хил бўлади: майдалагич ва тегирмонлар. - Майдалаш машиналари икки хил бўлади: майдалагич ва тегирмонлар.
- Майдалагичлар йирик ва ўрта майдалаш учун,
- ўрта, майда, майин ва ўта майин
- майдалаш учун эса, тегирмонлардан фойдаланилади.
Кесиш машиналари пластинали, дискли, роторли, оқимчали ва бошқа турли бўлади. Кесиш машиналари пластинали, дискли, роторли, оқимчали ва бошқа турли бўлади. - Ҳамма майдалаш ва кесиш машиналарига куйидаги талаблар қўйилади:
- майдаланган материал бўлаклари бир хил бўлиши;
- майдаланган бўлаклар ишчи бўшлиғидан чиқарилиши;
- минимал чанг ҳосил бўлиши;
- узлуксиз ва автоматик тўкилиши;
- майдаланиш даражасини ростлаш шароити;
- тез-едириладиган ишчи қисмлар осон алмаштириш шароити;
- энергия сарфи кичик бўлиши зарур.
Жағли майдалагич ( йирик майдалаш) - Жағли майдалагич ( йирик майдалаш)
- Жағли майдалагичларда қўзғалмас ва ҳаракатчан плиталарнинг узлукли яқи нл аш и шидан ҳосил бўлган кону ели камерада материални эзиш ва ёриш усуллари билан амалга оширилади (7.4-расм).
- Майдаланган материал ҳаракатчан плита орқага юриши пайтида майда- лагичдан тўкилади. Майдалагич жағлари осон очиладиган, едирилишга чидамли, қиррали плиталар билан қопланган бўлиши керак. Ҳаракатчан плита қўзғалмас ўқга маҳкамланади ва эксцентрик ўқ орқали шатун ёрдамида тебранма ҳаракатга келтирилади. Ўз навбатида шатун шарнир дастак 12 орқали ҳаракатчан плита ва росгловчи поналар 8 ва 11 лар билан боғланган. Ушбу поналарни сурилиши росгловчи болтлар ёрдамида амалга оширилади ва чиқиш йўли энини керакли ўлчамда ўрнатилишига олиб келади. Бу эса тўғридан-тўғри материални майдалаш даражасига таъсир этади. Тяга 13 ва пружина 9 лар ёрдамида плита 1нинг қайтар ҳаракатига эришилади. Шатун 7 ва йириб турувчи плиталар тирсакли дастакни ташкил қилади. Майдалагич конструкциясининг асоси бўлиб тирсакли дастак ҳисобланади ва юқори босимлар ҳосил қилади.
Жағли майдалагичлар тузилиши содда ва иш жараёнида ишончли. Аммо, унинг таркибида тебранувчи массалар (яъни ҳаракатланувчи плита, тирсакли дастак ва ҳоказо) бўлгани учун уни оғир пойдеворларга ўрматиш зарур: - Жағли майдалагичлар тузилиши содда ва иш жараёнида ишончли. Аммо, унинг таркибида тебранувчи массалар (яъни ҳаракатланувчи плита, тирсакли дастак ва ҳоказо) бўлгани учун уни оғир пойдеворларга ўрматиш зарур:
- Жағли майдалагич ишининг асосий параметрлари: илинтириш бурчаги; ўқнинг айланиш частотаси; иш унумдорлиги ва энергия сарфи.
- Майдалагичнинг 1т/соат иш унумдорлигида учун 400... 1500 Вт энергия сарфи тўғри келади.
- Ушбу майдалагич афзалликлари: оддий ва ихчам, унча катта жой эгалламайди; ишлатиш осон ва турли соҳаларда кенг тарқалган.
- Камчиликлари: оғир пойдевор талаб қилади; бинони тебрантиради; зарба ва шовқин билан ишлайди.
Болғали майдалаш( ўрта майдалаш) Дезинтегратор (ўрта майдалаш) Шарли тегирмон( майин янчиш)
Do'stlaringiz bilan baham: |