Дедуктив хулоса чиқариш
Download 99 Kb.
|
63 Detektiv xulosa
ДЕДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ Дедуктив хулоса чиқаришнинг мухим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир. Унинг турларидан бири бевосита хулоса чиқаришдир. Фақат биргина мулохазага асосланган холда янги билимларнинг хосил қилиниши бевосита хулоса чиқариш деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш символик мантиқда қуйидагича ифодаланади: ХSPYSP, бунда X ва Y оддий қатъий мулохазаларни (A, E, I, O), S ва P лар эса мулохазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. ХSP - хулоса асоси ёки антеседент, YSP - хулоса ёки консеквент деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш жараёнида мулохазаларнинг шаклини ўзгартириш орқали янги билим хосил қилинади. Бунда асос мулохазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларининг миқдор ва сифат характеристикалари мухим ахамиятга эга бўлади. Бевосита хулоса чиқаришнинг қуйидаги мантиқий усуллари мавжуд: 1. Айлантириш (лот.-obversio) - шундай мантиқий усулки, унда берилган мулохазанинг миқдорини сақлаган холда, сифатини ўзгартириш билан янги мулохаза хосил қилинади. Бу усул билан хулоса чиқарилганда қўш инкор содир бўлади, яъни аввал асоснинг предикати, кейин боғловчиси инкор этилади. Буни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин: Инкор қилиш жараёнида инкор юкламаларидан (-ма; -сиз; ‑мас) ёки инкор қилинаётган тушунчага зид бўлган тушунчалардан фойдаланилади. Оддий қатъий мулохазаларнинг хаммасидан айлантириш усули билан хулоса чиқарилади. Хулоса асоси бўлган мулохаза хулосада қуйидагича ифодаланади:
Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling