8
30.7-расм.
Дезинтегратор (а) ва дисмембратор (б).
а) 1,6-ўқлар; 2,3-дисклар; 4-била стерженлари; 5-юкловчи бункер;
7-тўкиш штуцери. б) 1-барабан; 2-ўқ; 3-қопқоқ; 4-юкловчи
бункер; 5,6-била стерженлари.
Болғали майдалагич ҳайвон суяклари ва бошқа қаттиқ жисмларни майдалаш учун қўлланилади (30.6-
расм). Ушбу машина сиқиқ зарба бериш усулида ишлайди. Унда, болға 2 тез айланадиган диск 3 га шарнир орқали
бириктирилган. Материал бункер орқали машинага юкланади ва болғалар билан майдаланади.
Майдаланган
материал колосникли панжара 6 дан ўтиб, машинадан тўкилади. Майдаланган материал ўлчамлари колосникли
панжара тешикларининг ўлчамлари билан белгиланади.
Дезинтеграторда дискларнинг концентрик айланалари бўйлаб савалаш стерженлари ўрнатилган. Биринчи
дискнинг ҳар бир қаторидаги савалаш стерженлари бошқа дискнинг икки қаторидаги стерженлар орасида кичик
тирқиш қолдириб жойлаштирилган бўлади (30.7а-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: