Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1194751
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
АТЖК 30 маъруза

30.15-расм. 
Элаш усуллари. 
а - майдадан йирикга; б - йирикдан майдага; в –комбинацияланган. 
30.16-расм. Тебранувчи элак. 
1-эксцентрик; 2-шатун; 3- пружина; 4-қобиқ; 5-элак. 


15 
ажратгичлардан фойдаланилади. Ажратиш жараёни металл тўрли ажратгичларда амалга оширилади.
Элак (тўр) тешиклари дон аралашмаси ҳаракати йўналиши бўйича катталашиб боради. Аралашмани 
ажратиш эса вертикал ажратгичда марказдан қочма куч ёрдамида амалга ошса, горизонтал ажратгичда эса 
тебранма ҳаракат туфайли амалга оширилади.
Барабан бир неча қисм (секция) дан ташкил топган. Тозаланмаган дон юқори секцияга келиб тушади. 
Марказдан қочма куч таъсирида бошоқли материал барабанли ажраткичнинг ғалвирсимон девор четига урилади. 
Материал таркибидаги, дондан кичик аралашмалар ғалвир орқали ўтиб кетади ва ажратгичдан чиқариб ташланади. 
Дон эса, қурилманинг пастки қисмига тушади. Бу секция деворининг тешиклари маҳсулот ґлчамидан катта бґлгани 
учун, дон ғалвирсимон девордан ґтиб, қурилмадан чиқариб юборилади.
Вибрацион ғалвир машиналарининг элаги текис ётиқ бўлиб, тебраткич ёрдамида ҳаракатга келтирилади. 
Материалнинг элак устида доим тебраниб (силкиниб) туриши туфайли, элак тешиклари тўлиб қолмайди ва 
заррачалар тешикдан ўтиб кетади. Ушбу жараённи тебраниш частотаси ва амплитудасини ўзгартириш йўли билан 
ростлаш осон. Fалвирда деталларни алмаштириш қийин эмас.
Сочилувчан материаллар таркибидаги темир ва чўян аралашмаларни тозалаш электромагнит ажраткич 
ёрдамида амалга оширилади (30.18-расм). 
30.17-расмда барабанли марказдан қочма ажраткич (сепаратор) нинг схематик кўриниши тасвирланган.
 
 
Электромагнит барабанли ажраткичда ўқга мос равишда қўзғалмас магнит жойлаштирилади. Бу магнит 
ўзгармас электр токида ишлайди. Барабан айланганда унинг юзаси электромагнит қутблари яқинида жойлашган 
бўлади. Металл аралашмалар кучли магнит майдон таъсирига дуч келиб, барабан юзасига ёпишиб қолади. Магнит 
майдон таъсирига тушмайдиган бошоқли материаллар бункерга тўкилаверади. Кейин эса, металл заррачалар ҳам
майдон таъсиридан узоқлашгандан сўнг, улар ҳам бункердан ташқарига йиғилади. Шу усулда донларни 
металлдан ажратиш мумкин бўлади.
Магнитли ажраткичлар металларни машиналарга юклаш жараёнида ҳам ишлатиш мумкин бўлади.
Қаттиқ жисмлар аралашмасини фракцияларга гидравлик классификациялаш, қаттиқ заррачаларни 
суюқликда чўкишининиг умумий қонунига бўйсунади. 
Гидравлик классификациялаш сув оқимининг горизонтал ёки кўтарилиш ҳаракатида амалга оширилади.
Оқим тезлиги шундай танланадики, бунда классификатордан кичик ўлчамли маълум заррачалар оқим билан 
чиқиб кетса - бу заррачалар юқори маҳсулот деб номланса, классификаторнинг ўзида қоладиган заррачалар ўлчами 
катта бўлади ва у остки маҳсулот деб номланади.
Марказдан қочма куч таъсирида классификациялаш эса гидроциклонларда амалга оширилади.

Ҳаво ёрдамида ажратиш гидравлик классификациялашдан фарқи шундаки, заррачаларни ҳа-вода чўктириш 


тезлиги суюқликда чўкиш тезлигидан тезроқ боради. Ҳаво ёрдамида ажратиш, циклонли қурилмаларда ҳавонинг 
юқорига кўтарилувчи оқимида амалга оширилади.
7.19-расмда марказдан қочма ажраткич схемаси кўрсатилган. Бундай ажраткичлар тегирмондан чиқадиган 
ҳаво оқимига уланади. Йирик заррачалар марказдан қочма куч таъсирида халқа (айланма) оралик ва конус 
деворларига урилиб ажратилади. Йиғилган йирик заррачалар конус деворидан сирпаниб-думалаб қурилманинг 
пастки қисмидан ажратиб олинади. Ажралмаган майда заррачалар ҳаво оқими билан биргаликда циклонга чиқиб 
кетади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling