Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
АТЖК 30 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30.12-расм. Марказдан қочма, ромли кесгич
- Донадор, сочилувчан материалларни классификациялаш
30.13-расм. Сабзавот кесгичнинг қирқиш дисклари. а-тилимча қилиб кесадиган; б-юмшоқ ва серсув маҳсулотларни юпқа кесадиган; в-тарам-тарам тилимча кесадиган; г-куб шаклидаги кесадиган; е-қирғич. 30.12-расм. Марказдан қочма, ромли кесгич. 1-юкловчи бункер; 2-пичоқли ром; 3-қобиқ; 4-туб; 5-люк; 6-уч парракли спиралсимон мослама. 13 Легирланган пўлатда ясалган ва айланувчи жомга гўшт автоматик равишда юкланади. Жомдаги фреза шаклидаги кесувчи асбоб ёрдамида гўшт керакли ўлчамларда кесилади. Кесиш тезлиги 130 м/с ни ташкил этади. Жараён вакуум остида олиб борилади. Қобиқ материали ва машина қопқоғи жараённи шовқин-суронсиз ўтказиш имкониятини беради. Кесиш натижасида ҳосил бўлаётган қийма узлукли, қия тамба ёрдамида автоматик тўкиб турилади. Қопқоқ ва қобиқ бирикмасини зичлаш махсус полимер қистирмалар ишлатилади. Донадор, сочилувчан материалларни классификациялаш Донадор материал аралашмасини фракцияларга, бир-бирига яқин бўлган ўлчамли заррачаларни, ажратиш учун уч хил классификациялаш қўлланилади: - механик усул, бунда сочилувчан материалларни элак, тўр ва шунга ўхшаш мосламаларда элаб олинади. Механик классификациялашда ўлчами элак тешигидан кичик бўлганлари ундан ўтиб кетади. Ўлчами катта бўлган бўлаклар ёки доначалар эса, яна қайта майдалашга жўнатилади; - гидравлик классификациялаш қаттиқ заррачалар аралашмаларини суюқликда чўкиш тезлиги асосида фракцияларга ажратади; - ҳаво ёрдамида ажратиш - қаттиқ заррачалар аралашмасини ҳавода чўктириш ёрдамида амалга оширилади. Классификациялаш ёрдамчи жараён сифатида қўлланилади, яъни материални майдалашдан олдин майда фракцияси ажратиб олинади. Ушбу жараён, йирик бўлакларни элаб олиб, қайта майдалашга жўнатиш учун, яна керакли ўлчамдаги тайёр маҳсулотни ажратиб олиш учун ҳам қўлланиши мумкин. Механик классификациялаш яна ажратиш (ёки элаш) деб ҳам номланади. Бу усулда заррачалар ўлчами миллиметрнинг бир неча улушидан токи бир неча сантиметр ўлчамли материалларни ажратиш учун қўлланилади. Классификациялаш жараёни элаш (грохот) ёки ажратиш (сепаратор) мосламаларида амалга оширилади. Материалларни элаш учун металл ёки бошқа материал листларида тешиклар ҳосил қилинган тўрлар, металл стерженлари параллел жойлаштирилган колосниклардан фойдаланилади. Элак тешиги кўриниши квадрат ёки тўғри тўртбурчак шаклида бўлиши мумкин. Ўлчами эса 0,04 дан 100 мм гача бўлади. Элак рақами, шу элак тешиги ўлчамининг қиймати билан бир хил бўлади. Тўрлар 2...12 мм қалинликдаги металл листлардан 2...10 мм диаметрлардаги тешикли қилиб ясалади. Тешиклар тиқилиб қолмаслиги учун, тешик пастга қараб кенгайиб борувчи шаклда қилинади. Колосникларни стерженлардан трапецидал кўринишда қилиб йиғилади. Мосламанинг кўринишдаги бу йиғиш заррачалар ўтишини осонлаштиради. Сочилувчан материаллар перфорацияли юзага нисбатан ҳаракати даврида классификациялаш жараёни содир бўлади. Бунда, перфорация қилинган юза қўзғалмас ёки тебранма ҳаракатда бўлиши мумкин. Агар, перфорацияли юза қўзғалмас қилиб ўрнатилса, унинг уфқга нисбатан қиялик бурчаги, материал ишқаланиш бурчагидан катта бурчак остида бўлиши керак. Классификациялаш натижасида икки хил маҳсулот, яъни эланган ва эланмаган маҳсулотга ажралади. Эланган маҳсулот - тешиклардан ўтгани бўлса, эланмагани бу элакдан ўтмаган қисми бўлади. Классификациялаш бир ва кўп маротабали бўлади. Оддий классификациялашда материал бир маротаба эланса, кўп мартали классификацияда эса тешиклари турли ўлчамли бир нечта элаклардан ўтказилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling