Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш


 – расм. Гўшт майдалагич (куттер)


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1194751
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
АТЖК 30 маъруза

30.14 – расм. Гўшт майдалагич (куттер) 
1-қопқоқ; 2-девор; 3-жом; 4-узатма; 5-станина;
6-кесувчи асбоб. 


14 
 
Элаклар. Маълум бир қатор фракцияларни классификациялаб ажратиб олиш учун қуйидаги кўп маротабали 
элаш усули қўлланилади (30.15-расм): 
- майдадан йирикка. Ушбу усулда материал тешик ўлчамлари ортиб борувчи бир неча элакдан кетма-кет 
ўтказиш йўли билан амалга оширилади; 
- йирикдан майдага. Тешик ўлчамлари камайиб борувчи элаклар бири-бирини устига ўрнатилади; 
- комбинацияланган. 
Саноатда ҳаракатчан ва қўзғалмас турдаги элаклар ишлатилади. Элакларнинг кўп қўлланиладиган тури-
қўзғалмас элаклардир. Элаклар тебранувчан, барабанли, силталанувчан, дискли, ғилдиракли, колосникли ва 
занжирли бўлиши мумкин. 30.16-расмда тебранувчан элак схемаси тасвирланган.
Элак кривошип механизми ёрдамида тебранма ҳаракат килади. Эланган маҳсулот пастга тешикдан 
тўкилади, эланмагани эса элак бўйлаб ҳаракатланиб, қайта майдалашга жўнатилади. Бир қанча фракцияларга 
ажратиш учун тебранувчи элаклар кўп қаватли қилинади. Материал қурилманинг энг юқорисига тўкилади. Катта 
ўлчамли материал юқори қаватда қолади, майдалари эса пастки қаватда тўпланади. Катта ўлчамли бўлаклари яна 
қайтадан майдалашга жўнатилади.
Тешикли тебранувчан ғалвир-машинанинг афзалликлари: ғалвирлаш самарадорлиги юқори; ихчам; 
таъмирлаш қулай.
Ғалвир машинанинг камчиликлари: конструкцияси мукаммал эмас; саралаш пайтида силкиниб, тебраниб 
ишлайди. 
Роликли элаклар ҳаракатчан колосникли машиналар қаторига киради. Бу турдаги машиналарда элаш 
юзасини параллел ўрнатилган. Айланувчи ўқларга маҳкамланган диск ёки роликлар бажаради. Ажратилаётган 
материал диск ёки ғилдирак устида ҳаракатланади ва улар орасидаги тирқишдан пастга тушади. Эланган материал 
элакнинг охиридан ташқарига тўкилади. 
Материални узлуксиз силкиниши туфайли унинг ғилдирак ёки дисклар бўйлаб ҳаракатлангани учун 
фракцияларга ажралиш самарадорлиги ортади.
Барабанли ғалвир-машина эса, горизонтга нисбатан 4...7° бурчак остида жойлашган барабан бўлиб, тўрдан 
ёки тарам-тарам қилиб темир листдан ясалган бўлиб, ўқга ёки тиргакли ғилдиракга ўрнатилган бўлади. 
Барабаннинг очиқ томонидан материал юкланади. Барабан девори орқали майда материал эланади, элакдан 
ўтмагани эса барабаннинг паст томонидан тўкиб олинади. Барабанли ғалвир-машина энг майда заррачаларни 
йирик бўлаклардан классификациялаш учун ишлатилади.
Fалвир тешикларини материал ҳаракатланиш йўли бўйича ўзгартириш, яъни катталаштириш ҳам мумкин 
бўлади.
Барабанли ғалвир машинанинг камчиликлари: ажратиш самадорлиги ва унумдорлиги кичик.
Дон ва бошоқли дон маҳсулотларини тозалаш учун горизонтал ва вертикал цилиндрик дон тозалаш 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling