Тебранма тегирмонлар майин янчиш учун мўлжалланган. Бу машиналар барабандан иборат бўлиб, 70%
ҳажм майдаловчи шарлар билан тўлдирилган. Унинг ичида тебратгич ўрнатилган бўлиб, у шар ва материалларни
тебрантиради. Бундай тегирмонларнинг ишлаш самарадорлиги тебраниш частотаси ва амплитудага боғлиқ.
Одатда тебраниш амплитудаси 2...4 мм бўлганда, частотаси эса 1500...2500 мин
-1
.
Коллоид тегирмонлар суспензияларни ўта майин янчиш учун қўлланилади. Майдалаш нам усулда олиб
борилади. Коллоид тегирмонларнинг асосий қисми конус шаклидаги ботиқ қобиқ ва ротордир. Конус юзали қобиқ
ва ротор орасида тирқиш бўлиб, унинг қиймати 0,01...0,5 мм га тенг бўлади. Роторнинг айлана бўйлаб тезлиги
30...120 м/с. Қобиқ ва ротор орасидаги тирқишда суспензия едирилиш усулида майдаланади.
Марказдан қочма, ромли кесгич. Одатда, бу турдаги машина қанд лавлагини паррак қилиб кесиш учун
мўлжалланган (30.12-расм).
Лавлаги бункер 1 орқали машинага юкланади,
айланаётган мослама уни илинтириб олади ва марказдан
қочма куч таъсирида кесувчи пичоқларга сиқилади. Натижада,
пичоқнинг ўткир қирралари билан парракларга кесилади.
Қирқалган лавлаги парраклари машина қобиғи ва ром
орасидаги бўшлиқга тушади, сўнг эса люк орқали кейинги
қайта ишлаш жараёнига узатилади. Кесувчи пичоқ-ларни
тозалаш буғ ёки сиқилган ҳаво ёрдамида амалга оширилади.
Вертикал сабзавот кесгичлар.
Маҳсулотларни
тилимча, куб, қаламча ва ҳоказо шаклларда кесиш учун
мўлжаланган. Ушбу машина юкловчи бункер, майдалаш
камераси ва узатмалардан иборат. Кесувчи асбоб сифатида
электр юриткич ёрдамида айлантирилаётган вертикал ўқга
ўрнатилган горизонтал диск хизмат қилади.
Машина, устига полиамид материали қопланган, юқори
сифатли, рангли материалдан ясалади. Кесилган сабзавотларни
ранги ва ўлчами пичоқнинг конструкцияси ва конфигурациясига
боғлиқ (30.13-расм). Гўшт майдалагич - куттер конструкцияси
30.14-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |