Галактикалар. Метагалактика. Коинот моделлари


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana06.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1170854
  1   2   3   4
Bog'liq
10 dars fiziklar



Галактикалар. Метагалактика. 
Коинот моделлари 
Вероника Сочлари ю.т. даги NGC4414 спиралсимон галактикаси, диаметри 56 000 ѐр. й, биздан 60 млн. ѐр. й масофада.


Галактикаларнинг очилиши 
 
Уильям Фридрих ГЕРШЕЛЬ (1738-1822, Англия) 1775 йилдан осмонни режали 
равишда ўрганишни бошлаб, кўринадиган туманликлар ичида бир нечтаси юлдузлардан 
иборатлигини аниқлаган ва 1791 йилда мустақил юлдуз тизимлари (галактикалар) 
мавжудлиги ҳақида тўғри хулосага келган. 
«Бизнинг Галактикамиз барча юлдузлар оламини ўз ичига олмайди ва унга ўхшаган бошқа 
юлдуз тизимлари ҳам мавжуд», деган ғояни илк бор олим ва файласуфлар 18-аср ўртасида 
илгари суришган (Масалан, Швецияда Э.Сведенборг, Германияда И.Кант, Англияда Т.Райт). 
1925 й 1 январда Эдвин Поуэлл ХАББЛ (1889-1953, 
АҚШ) М31 Адромеда (NGC224 – Янги умумий католог 
бўйича - New General Catalog, 1908 й) мисолида бошқа 
галактикаларнинг очилгани ҳақида хабар беради. Бу 
бизнинг кенгликлар учун қуролланмаган кўз билан кўриш 
мумкин бўлган ягона галактика ва у X асрдаѐқ араб 
астрономи Ас-Сўфий (903-986) томонидан кўрсатиб 
ўтилган. М белгиси, 110 объект киритилган 1781 йилги 
Шарл МЕССЬЕ (1730-1817, Франция) каталогидан 
сақланиб қолган.
Қуролланмаган кўз билан осмонда яна иккита 
жанубий ярим шарда ва бизга яқинроқ бўлган Катта 
ва Кичик Магеллан Булутларини кўриш мумкин.


Хаббл классификацияси 
Э.П. ХАББЛ нинг (1889-1953, АҚШ) 1936 йилги классификациясида галактикаларнинг морфологик типлари 




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling