Галактикалар. Метагалактика. Коинот моделлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
10 dars fiziklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Irr I - нотўғри, қандайдир структурага эга. 2 та тури: спирал структура аломатлари бор (Sm) ва йўқ (Im). Irr II
- Радиогалактикалар
Нотўғри галактикалар
Секстант A нотўғри галактикаси NGC6822 карлик нотўри галактика BCG- карлик галактикаси Магеллан булутларига ўхшаб «ғижимроқ» шаклда (лекин, кейинчалик у SBm типидаги спирал эканлиги аниқланган). Ундаги модданинг қарийб ярми – юлдузлараро газ. Хаббл классификацияси бўйича Ir (ингл. irregular) деб белгиланади, барча галактикаларнинг тахминан 3% ини ташкил қилади. ТИПЛАРИ: Irr I - нотўғри, қандайдир структурага эга. 2 та тури: спирал структура аломатлари бор (Sm) ва йўқ (Im). Irr II — тузилишида ҳеч қандай ўзига хослик бўлмаган галактикалар. dI (ѐки dIrrs) – карлик нотўғри галактикалар Ўзаро таъсирлашувчи галактикалар Миллиард йиллардан сўнг бу икки спирал галактикалар (NGC 2207 ва IC 2163) дан фақат биттаси қолади. Чап томондаги анча каттароқ бўлган NGC 2207, охир оқибат кичикроқ IC 2163 галактикасини ўзига қўшиб олади. Бир-бирига энг кўп яқинлашган даврда, ≈ 40 миллион йиллар бурун, кичик галактика ҳаракатини соат стрелкаси йўналишига тескари томонга ўзгартирган ва эндиликда каттасидан бир оз узоқроқ масофада жойлашган. Юлдузлар орасидаги масофа шунчалар каттаки, галактикалар тўқнашганда, одатда улар тўқнашмайди. Бешта яқин жойлашган ўзаро таъсирлашувчи галактикалар – Пегас ю.т. даги «Стефан Квинтети »: NGC 7317, 7318a, 7318b, 7319 ва 7320. Ҳаворанг галактика бизга яқинроқ жойлашган, қолган тўрттаси эса ўзаро таъсирлашувчи тор гуруҳни ташкил этишган. Радиогалактикалар NGC5128 радиогалактикаси (Центавр A) - спирал галактикалар қўшилишининг натижаси. Кўпинча радиогалактикалар прототипи деб ҳисобланадиган Оққуш А радиогалактикаси (1946 й. илк бор очилган, 1951 й. аниқлаштирилган, 3С 405 деб белгиланади, 3С – 1959 йил 471 та радиоманба учун тузилган Учинчи Кембриж каталоги), радионурланишнинг иккита кенг булути мавжуд. Улар ғалаѐнланган эллиптик галактиканинг икки томонида симметрик равишда жойлашиб, 3 млн. ѐр. йилидан кўп масофага чўзилиб кетган. Ҳар миллионта галактикага битта радиогалактика тўғри келади. Радионурланиш – бу ѐруғлик тезлигига яқин тезликда ҳаракатланаѐтган электронларнинг синхротрон нурланишидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling