Галактикалар. Метагалактика. Коинот моделлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
10 dars fiziklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эллиптик галактикалар
- Эдвин Хаббл
Спирал галактикалар
NGC1365 кесилган спирал галактика 1845 йилда лорд Росс (Уильям ПАРСОНС, Англия) очган. Улар мавжуд барча галактикаларнинг 80 % ини ташкил қилади ва гало билан бирга массив юлдуз дискига ҳам эга. S ҳарфи билан белгиланади. S0 — диск шаклидаги линзасимон галактикалар, аниқ ажралиб турган марказий балдж га (қавариққа) эга, лекин «енглар» кузатилмайди. Sa, Sb, Sc, Sd — балдж ва «енг» ларга эга ташқи дискдан иборат спирал галактикалар. Ҳарфлар - «енг» лар қанчалик зич ўралганлиги (жойлашгани)ни кўрсатади. SBa, SBb, SBc, SBd — улагичли (перемычка) спирал галактикалар. Марказий балджни ѐрқин бар (перемычка) кесиб ўтади. Ундан енглар тарқалади. Бизнинг Галактика Sb типига тегишли. М31 спирал галактика (NGC224, Андромеда туманлиги), галактикалар Маҳаллий гуруҳида энг катта галактика. Маҳаллий гуруҳга кирувчи Учбурчак даги М33 спирал галактика, бизнинг Шалактикадан 4 марта кичик. Эллиптик галактикалар Паризод ю.т. даги М87 эллиптик галактикаси, диаметри 120 000 ѐр. й х 50 млн. ѐр. й дан катта NGC5078 линзасимон галактикаси NGC 1316 гигант эллиптик галактикаси Юқори ѐрқинликка эга, барча галактикаларнинг тахминан 20 % ини ташкил қилади, E ҳарфи бидан белгиланади (инглизча elliptical). Уларда юлдузлараро газ қарийб йўқ (бутун галактикани тўлдириб турган сийрак ва жуда қайноқ газдан ташқари), демак ѐш юлдузлар ҳам кузатилмайди. Эллиптик галактикаларни чўзиқлик даражасига кўра Эдвин Хаббл 8 та Е0 дан Е7 гача (E0–«шарсимон», E7–«чўзилган» галактикалар) гуруҳларга ажратган. Юлдузлар галактика маркази атрофида жуда секин айланади. Бизга энг яқин эллиптик галактика – Sculptor (ESO 351- 30, E0 – синфига криади, радиуси – 1505 ѐр. йили). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling