Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
АТЖК 30 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юза назариясига
- Ҳажмий назарияга
Майдалаш усуллари
Турли саноат корхоналарида қўлланиладиган майдалаш усуллари 30.1-расмда келтирилган. Одатда, қаттиқ жисм-ларни майдалаш учун кўпинча эзиш, ёриш, сиқиқ ва эркин зарба бериш усулларидан кенг кўламда фойдаланилади. 4 Лекин, соф ҳолда ҳеч қайси усул саноатда учрамайди. Масалан, эзиш, ёриш, зарба билан майдалаш кетидан келадиган жараён бу ейилиш ёки едирилишдир. Ейилиш жараёнида кўпинча чанг ҳосил бўлади ва материалнинг ўта майдаланиш каби зарарли ҳоллар ҳам учрайди. Шунинг учун, майдалаш усулини танлаш материал бўлакларининг катталиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ. Мустаҳкам ва мўрт материаллар эзиш ва зарба, мустаҳкам ва эгилувчанлари - эзиш, ўртача мустаҳкам, эгилувчан материаллар - зарба, ейилиш ёки ёриш усулида майдаланади. Майдалаш бир ёки бир неча усулларда, очиқ ва ёпиқ циклларда амалга оширилади. Ундан ташқари, майдалаш жараёнини қуруқ ёки нам усулларда ҳам ўтказса бўлади. Айрим ҳолларда, материал хусусиятларига қараб: ультратовуш, гидравлик зарба тўлқини, юқори ва паст температураларни тез алмаштириш, электрогидравлик зарба, босимни тезда ўзгартириш, юқори температурада қиздириш усулларини ҳам қўлласа бўлади. Майдалаш жараёнларида катта миқдорда энергия сарфланади. Энергия сарфи мавжуд майдалаш назариялари асосида топилиши мумкин. Юза назариясига биноан, майдалаш жараёнидаги иш, материални парчаланиш юзаси бўйича молекулалар тортишиш кучини енгишга сарфланади. Ушбу назарияга кўра, майдалаш учун зарур иш, майдаланиш натижасида янги ҳосил бўлаётган юзаларга пропорционалдир. Ҳажмий назарияга биноан, майдалаш жараёнидаги иш материал деформациясига, яъни энг юксак парчаланиш деформациясига етказиш учун сарф бўлади. Майдалаш жараёнида ташқи кучлар таъсирида бажарилган ҳамма иш А Риттингер тенгламаси орқали аниқланади: F K V К А А А ю Д + = + = 2 1 (30.9) бу ерда А Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling