Маъруза 30 Механик жараенлар. Майдалаш. Классификациялаш
с -маҳсулотни сиқиш учун сарфланган иш, Ж; А
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
АТЖК 30 маъруза
с
-маҳсулотни сиқиш учун сарфланган иш, Ж; А ф -кесиш фойдали иши, Ж. Сиқиш учун сарфланган иш А с = Эh с /h, бу ерда Э - кесувчи пичоқ билан материални сиқиш шартли модули, Ж; h c - сиқилган қатлам баландлиги, м; h - қатламнинг бошланғич баландлиги, м; Фойдали иш А ф =F кес (h-h c ), бу ерда F кес -кесиш кучланиши. Озиқ-овқат саноатида кесиш учун турли хил ва шаклдаги пичоқлар қўлланилади: тўғри бурчакли, дискли, лентали, ўроқсимон ва бошқалар. Кесиш асбоблари қўзғалмас, тебранма, айланма, илгарилама-қайтма ҳаракатли бўлиши мумкин. Майдалагичлар конструкциялари Майдалаш машиналари икки хил бўлади: майдалагич ва тегирмонлар. Майдалагичлар йирик ва ўрта 30.2-расм. Кубни майдалашга оид. 6 майдалаш учун, ўрта, майда, майин ва ўта майин майдалаш учун эса, тегирмонлардан фойдаланилади. Турли хил даражада майдалаш учун хилма-хил машиналар ишлатилади (30.3-расм). 30.3-расм. Майдалагичлар классификацияси. Кесиш машиналари пластинали, дискли, роторли, оқимчали ва бошқа турли бўлади. Ҳамма майдалаш ва кесиш машиналарига қуйидаги талаблар қўйилади: майдаланган материал бўлаклари бир хил бўлиши; майдаланган бўлаклар ишчи бўшлиғидан чиқарилиши; минимал чанг ҳосил бўлиши; узлуксиз ва автоматик тўкилиши; майдаланиш даражасини ростлаш шароити; тез-едириладиган ишчи қисмлар осон алмаштириш шароити; энергия сарфи кичик бўлиши зарур. Жағли майдалагичларда қўзғалмас ва ҳаракатчан плиталарнинг узлукли яқинлашишидан ҳосил бўлган конусли камерада материални эзиш ва ёриш усуллари билан амалга оширилади (30.4-расм). Майдаланган материал ҳаракатчан плита орқага юриши пайтида майдалагичдан тўкилади. Майдалагич жағлари осон ечиладиган, едирилишга чидамли, қиррали плиталар билан қопланган бўлиши керак. Ҳаракатчан плита қўзғалмас ўқга маҳкамланади ва эксцентрик ўқ орқали шатун ёрдамида тебранма ҳаракатга келтирилади. Ўз навбатида шатун шарнир дастак 12 орқали ҳаракатчан плита ва ростловчи поналар 8 ва 11 лар билан боғланган. Ушбу поналарни сурилиши ростловчи болтлар ёрдамида амалга оширилади ва чиқиш йўли энини керакли ўлчамда ўрнатилишига олиб келади. Бу эса тўғридан-тўғри материални майдалаш даражасига таъсир этади. Тортқич 13 ва пружина 9 лар ёрдамида плита 1 нинг қайтар ҳаракатига эришилади. Шатун 7 ва йириб турувчи плиталар тирсакли дастакни ташкил қилади. Майдалагич конструкциясининг асоси бўлиб тирсакли дастак ҳисобланади ва юқори босимлар ҳосил қилади. Жағли майдалагичлар тузилиши содда ва иш жараёнида ишончли. Аммо, унинг таркибида тебранувчи массалар (яъни ҳаракатланувчи плита, тирсакли дастак ва ҳоказо) бўлгани учун уни оғир пойдеворларга ўрнатиш зарур. 1. Йирик майдалаш Жағли майдалагич Конусли майдалагич 2. Ўрта ва майда ўлчамли майдалаш Жували майдалагич Зарбали – марказдан қочма майдалагич Дезинтегратор Дисмембратор 4. Ўта майин янчиш Тебранувчи тегирмон Оқимчали тегирмон Коллоид тегирмон 3. Майин янчиш Барабанли тегирмон Шарли тегирмон Стерженли тегирмон Халқали тегирмон 7 Жағли майдалагич ишининг асосий параметрлари: илинтириш бурчаги; ўқнинг айланиш частотаси; иш унумдорлиги ва энергия сарфи. Материалнинг майдаланиш даражасига илинтириш бурчаги катта таъсир кўрсатади. Агар, катта бўлса, майдаланиш даражаси i ортади. Одатда, ушбу бурчак қиймати Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling