Мулк хуқуқи(Миср)
Download 130.86 Kb.
|
Мулк хуқуқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX сулола ҳукмронлиги даврида
- Фақат фиръавн Xоремхеб (милоддан аввалги XIV аср) солиқ тўпламаган деҳқонларни ердан ҳайдаб юборилишини тақиқлаган эди.
- XIX-XX сулолалардан бошлаб
- VIII сулоладан бошлаб
- “мажбурият ҳуқуқи”
Мулк хуқуқи(Миср) Қадимги Мисрда ерга эгаликнинг бир қанча турлари мавжуд бўлган. Бутун ерлар расман подшонинг мулки ҳисобланган. Бироқ амалда турли ҳуқуқий режимдаги бир қанча ерга эгалик шакллари мавжуд эди. Фиръавн ерларни ибодатхоналарга, хизматчи зодагонлар вакилларига, коҳинларга ва ҳарбийларга вақтинча эгаликка бериб қўйган. Ибодатхоналарга берилган ерлар уларнинг мансабдор шахсларининг биргаликда фойдаланишига келиб тушган. XIX сулола ҳукмронлиги даврида амалда бу ерлар коҳинлар ўртасида қуръа ташлаш йўли билан тақсимлана бошлади. Бундай ерларда уни ишлашга ва етиштирилган ҳосилнинг маълум қисмини давлатга ва ибодатхоналарга беришга мажбур ҳисобланган деҳқонлар бўлган. Ерлар подшо чиновниклари томонидан бошқарилган. Подшонинг солиқ йиғувчилари ибодатхоналарнинг солиқ йиғувчи шахслари билан биргаликда бевосита ишлаб чиқарувчилардан рента солиғи ундиришни амалга оширганлар. Ҳужжатлардан кўринишича, солиқ йиғувчилар ўз мавқеларидан фойдаланиб, суистеъмолликлар қилганлар, тез-тез ўз фойдаларига ҳам йиғимлар олиб турганлар. Бундай солиқ ва йиғимларни тўлай олмаган ёки тўлашдан бош тортган деҳқонлар ерлардан ҳайдаб юборилган. Фақат фиръавн Xоремхеб (милоддан аввалги XIV аср) солиқ тўпламаган деҳқонларни ердан ҳайдаб юборилишини тақиқлаган эди. Бироқ солиқ тўламаган деҳқонларга нисбатан турли тан жазолари (қамчи билан савалаш) берилган. XIX-XX сулолалардан бошлаб, коҳинлар ерларни давлат органларининг ҳеч қандай аралашувисиз бошқара бошлаганлар. Ибодатхоналардан ташқари алоҳида ҳарбийлар ва коҳинлар ҳам ўз хизматлари эвазига мукофот тариқасида подшолардан ер олиб турганлар. Подшо қандайдир амалдорни мансабга тайинлаб, унга мукофот тариқасида яна ер, ишлаб чиқариш қуроллари ва қуллар ҳам берган. Ибодатхоналарга ёки ҳарбий ва чиновникларга берилмай қолган бошқа барча давлат ерлари деҳқонлар жамоаларининг эгалигида бўлган ва бевосита оқсоқол – ксерп томонидан идора этилган. Ҳайдалмайдиган ерлар – боғлар ва қурилиш участкалари ҳайдаладиган (экин эқиладиган) ерларга қараганда бошқачароқ ҳуқуқий мавқега эга эди. Подшо бундай ерларни ҳеч қандай хизмат ўтаб бериш мажбуриятларисиз берган. Подшо уларни хоҳлаган кишига ҳадя қилиши мумкин эди. Эҳтимол, бундай ерлар хусусий мулк бўлиб, уларни сотишга ва ҳадя қилишга рухсат этилган. VIII сулоладан бошлаб, подшо ҳайдаладиган ерларни ҳам фахрийларга маълум хизмат эвазига эмас, балки оддий ҳадя сифатида бера бошлаган. Ибодатхоналар ва алоҳида фуқаролар эгалигидаги ерлар баъзи ҳолларда олди-сотди, ҳадя, ижара шартномаларининг предмети бўлиши мумкин эди. Ерлар фақат расман давлатники ҳисобланган, амалда эса хусусий мулк бўлиб қолган. IV ва, ҳатто, III сулолага оид ҳужжатларда ерларни, шу жумладан, ҳайдаладиган ерларни, уйларни олиш-сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш ҳақидаги ҳужжатлар учрайди. Ерга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтказилиши маълум расмиятчиликларга қатъий риоя қилишликни талаб этган (бу ҳақда қуйироқда “мажбурият ҳуқуқи” билан танишганимизда алоҳида тўхталамиз). Ҳаракатдаги ашёлар хусусий мулк предмети ҳисобланган. Подшо томонидан алоҳида шахсларга инъом қилинган ер, чорва ва иш қуроллари хусусий мулки бўлиб қолган ва уни тасарруф қилиш мумкин эди. Мисрда марҳумларга бағишланган ва кўпдан-кўп харажатлар талаб қилувчи маросимларга катта аҳамият берилган. Бадавлат кишиларга бу мақсадларда алоҳида ажралмас мулк ажратилган. Ундан келадиган даромадлар маълум мақсадларда белгиланган. Бу мулк гўё оила мулкини ташкил этган. Қадимги Мисрда қуллар хусусий мулк сифатида кўрилган, лекин уларни эксплуатация қилиш Греция ва Римдаги сингари юқори даражага чиқмаган. Қуллар ўз оиласи ва мулкига эгалик қилиши мумкин эди. Қуллар содир этган жиноятлари учун хўжайинлари томонидан эмас, давлат ҳокимияти органлари томонидан жазоланган. Қуллар агар хўжайинлари шафқатсиз муносабатда бўлса, ибодатхоналардан бошпана излашга ва ўз хўжайинлари устидан шикоят қилишлари мумкин эди. Бу оқибатда уларни ибодатхоналар хизматчиларига айланишига олиб келган. Download 130.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling