Мулк хуқуқи(Миср)


Download 130.86 Kb.
bet5/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Шундай қилиб, қадимги Хитойда ерга нисбатан давлат, жамоа ва хусусий мулкчилик шакллари мавжуд бўлиб, вақт ўтиши билан мулкка эгаликнинг охирги шакли тобора ривожланиб борган.

Мулк хуқуқи(Қадимги Турон)



Қадимги даврда мулкий муносабатларнинг тартибга солиниши


“Авесто”да мулк тушунчасини белгиловчи, мулкий муносабатларни тартибга солувчи алоҳида меъёрлар назарда тутилмаган бўлса ҳам, лекин мулкни ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қоидаларни учратиш мумкин.
Ўзбекистонда қадимги даврда деҳқончилик асосий ишлаб чиқариш соҳаси бўлганлиги сабали мулк ҳуқуқида ерга эгалик марказий ўрин эгаллаган. Барча шарқ мамлакатларидаги сингари бутун ерлар расман подшонинг мулки ҳисобланган. Бироқ амалда турли ҳуқуқий режимдаги ерга эгалик шакллари мавжуд бўлган. Уларнинг ичида жамоаларга тегишли ерлар, катта оилаларга тегишли ерлар кенг тарқалган. Булардан ташқари, ўзлаштирилмаган бепоён ерлар, экин экилмаган ерлар ва яйловлар ҳам мавжуд эди.
Оилаларга тегишли ерлар хусусий эгаликдаги ерлар ҳисобланган бўлса керак.
“Авесто”га биноан қарздор олган қарзни тўламай, уни ўзлаштирса жиноят ҳисобланган. Юқорида таъкидланганидек, “Авесто”да “Кимда-ким қарзни ўз эгасига қайтармаса, унинг бу амали ўша омонатни ўғирлаган билан баробар” деган қоида билан ҳам мулк қаттиқ ҳимоя қилинган. Шунингдек, “қўй қасами”, “сигир қасами”, “экин қасами” каби тартиботлар кишиларнинг мулкини ўртага қўйиб қасам ичиш билан ҳуқуқий муносабатларга киришганликларидан далолат беради.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда уй жойлар, томорқа ерлари, чорва, ишлаб чиқариш қуроллари, барча рўзғор ва шахсий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари хусусий мулк ҳисобланган.
Лекин ҳали Ўзбекистонда хусусий ҳуқуқ, яъни фуқаролик ҳуқуқи меъёрлари унча тараққий этмаган эди.
Мажбуриятларнинг шартномалардан келиб чиқадиган тури кенг тарқалганди. Оила ва жамоада берилган сўздан ёки қасамдан воз кечиш, одамлар ўртасида тузилган аҳдномани бузиш катта гуноҳ ҳисобланган: “О Спитама, шартномани бузувчи киши бутун мамлакатни бузади, шу билан бирга Артага тегишли барча мулку молларга путур етказади. О Спитама, аҳдингни бузма…” (Яшт, X боб).
“Бир-бирини қўлловчи икки қадрдон дўст ўртасида тузилган аҳднома йигирма каррали кучга эга; бир жамоанинг икки аъзоси ўртасида тузилса, ўттиз баравар кучга эга; икки ҳамкор ўртасидаги аҳднома қирқ бор ўз кучини сақлайди; эр ва хотин ўртасидаги аҳднома эллик даражали кучга эга; икки уммат орасидаги аҳднома олтмиш карра кучга эга; устоз ва шогирд шартномасининг етмиш карралик кучи бор; куёв ва қайнота аҳдномаси тўқсон хиссалик кучга эга; ота ва ўғил ўртасида тузилгани юз карра; икки мамлакат ўртасида тузилган шартнома минг карра кучга эгадир…”.
Ҳуқуқий манбаларда шартномаларнинг хилма-хил турлари эслаб ўтилади. Дастлабки шартномалардан бири айирбошлаш бўлиб, аста-секин ўз ўрнини олди-сотди шартномасига бўшатиб берган.
Қишлоқ жамоалари ўртасида товар айирбошлашда “пул” вазифасини кулолчилик ва темирчилик буюмлари, озиқ-овқат ва чорва маҳсулотлари бажарган. Қишлоқ жамоаларида етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида, яъни айрим жамоалар ўртасида истеъмол қилинган.
Етиштирилган маҳсулотларнинг маълум қисмларини бозорга олиб бориш хўжаликда ёки рўзғорда махсус қуроллар (буюмлар, кийим-кечаклар) заруриятидан келиб чиққан. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг турли ҳунар-касбларига боғлиқ бўлгани учун маҳсулотнинг ортиқча қисмини айирбошлаш анъанаси янада ривожланган. Савдо асосида анъанавий хўжаликлар ва ҳунар турлари тараққий этган. Бу жараён ишлаб чиқаришни жадаллаштирган.
Шартномалар асосан оғзаки шаклда тузилган. Ёзма шартномалар ва уларда гувоҳларнинг иштироки ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Икки томоннинг қўл қисиб шартнома тузиши кенг тарқалган.




Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling