Мулк хуқуқи(Миср)


Мулк ҳуқуқининг тартибга солиниши


Download 130.86 Kb.
bet14/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк ҳуқуқининг тартибга солиниши
Бу даврда мустақил жамоа ер эгаликлари деярли йўқолиб кетган эди. Жамоа ерлари вотчинниклар ва помешчиклар қўлига ўтади, князлик ер эгалиги мустаҳкамланади, вотчина эгаси унга деярли чекланмаган ҳуқуқларда эгалик қиларди. У вотчинага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш, яъни сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб ўтказиш ҳуқуқига эга эди. Шу билан бирга, вотчина шартли ер эгалиги бўлган. Чунки княз ўзидан кетган вассалнинг ерини қайтариб олиши мумкин эди.
Поместе эса соф кўринишдаги шартли ер эгалиги ҳисобланган. Чунки у сеньорлар томонидан вассалларга хизмат даврида мукофот тариқасида бериларди. Шу сабабли помешчик уни тасарруф этиши мумкин эмас эди.
Буюк князлик домени қора мажбуриятли ва сарой ерларига бўлинган. Қора мажбуриятли деҳқонлар пул рентаси тўлардилар ва умумдавлат чиновникларига бўйсунардилар. Сарой деҳқонлари баршчина ўтар ёки натурал оброк тўлардилар. Улар сарой ҳокимияти вакиллари томонидан бошқариларди. Домен ерлари аста- секин буюк князлар томонидан вотчина ва поместе сифатида тақсимланди.


Табақа-вакиллик монархияси даврида ҳуқуқдаги ўзгаришлар



Фуқаролик ҳуқуқи
Қонунларда феодалларнинг ерга эгалик ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш давом этди. Феодал ер эгалигининг қуйидаги уч асосий тури мавжуд эди:
1. Давлат мулки ёки бевосита подшо мулки. Бунга сарой ерлари, шунингдек, қора волостларнинг ерлари кирди. Қора волостларнинг ерларини подшо феодалларга хизмат эвазига тақсимларди. Боярлар ва дворянлар ерга шартли эгалик қилардилар. Улар давлатга, подшога сидқидилдан хизмат қилиб туриш шарти билан ерга эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин эди.
2. Вотчина ер эгалиги. Бу поместедан фарқ қилиб, унинг эгаси нафақат унга эгалик қилган ва ундан фойдаланган, балки уни тасарруф этиши ҳам мумкин эди. Вотчиналар мерос қилиб қолдирилган. Вотчиналарнинг учта асосий кўриниши: а) наслий (авлоддан-авлодга ўтиб келган); б) хизмат эвазига олинган (инъом этилган ва бошқалар); в) сотиб олинган вотчиналар мавжуд эди.
Қонунларда наслий вотчиналарнинг сони камаймаслиги ҳақида ғамхўрлик қилинди. Шу муносабат билан наслий вотчиналарни сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилди. Агар феодал вотчинани сотиб юборса, унинг қариндошлари 40 йил ичида уни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling