Мулк хуқуқи(Миср)


Мулк хуқуқи(Ўрта аср Византия )


Download 130.86 Kb.
bet13/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Ўрта аср Византия )

Деҳқончилик қонунига кирган ҳуқуқий нормалар қишлоқ жамоалари доирасида келиб чиқадиган низоларни тартибга солишга қаратилди. Унда ёнма-ён жойлашган ер участкалари ўртасидаги чегараларга риоя қилишга, бировнинг ерини ўзбошимчалик билан ҳайдаш оқибатларига, ер участкаларини айирбошлашга катта эътибор берилган. Қонуннинг 8-моддасида ер участкаларини қуръа ташлаш ёрдамида тақсимланиши белгиланганлиги жамоа тартиблари сақланиб қолганлигидан дарак беради. Қонунда ерни ва узумзорларни ижарага беришга катта аҳамият берилади. Унда давлат хазинаси манфаатлари ҳақида алоҳида ғамхўрлик қилинганлиги кўзга ташланади. Жумладан, 18-, 19-моддаларда ер участкаси эгаларидан хазинага ўлпонлар, шунингдек, фавқулодда солиқлар олиниши мустаҳкамланган.


Деҳқончилик қонунида бировнинг чорвасини, қишлоқ хўжалик ускуналарини ўғирлаганлик, бировнинг ўрмонини кесганлик ва ҳоказолар учун жавобгарликлар ўрнатувчи моддалар жуда чигал тарзда ифодаланган. Кўп ҳолларда ўғрилик ёки бировнинг мулкини нобуд қилиш учун фақат аввало етказилган зарарни ундириш мақсадида мулкий жарималар назарда тутилган. Бироқ, агар етказилган зарар анча катта бўлса ва ривожланиб бораётган хусусий мулкчилик тартибларига хавф туғдирса, тана аъзоларини майиб қилиш, тан жазолари ва ҳатто ўлим жазоси қўлланилган. Бундай ҳолларда ўғрининг, бировнинг омборига ўт қўювчининг қўли кесилган. Агар кимдир бировнинг усти берк хирмонига қасддан ўт қўйса ёки қуллар томонидан ўғрилик содир этилса, уларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилган.



Мулк хуқуқи(Ўрта аср Россия )



Марказлашган Рус давлати ҳуқуқининг асосий белгилари
XV асрда марказлаштириш мақсадида устав ёрлиқлари ҳам чиқарилди. Бу даврнинг энг муҳим ҳуқуқ ёдгорлиги 1497 йилги Судебник (Қонуннома) эди. У Рус давлатининг ягона суд амалиётини жорий қилди, янги ижтимоий муносабатларни тартибга солди, майда ва ўрта феодаллар – дворянлар ва боярларнинг болаларининг майдонга чиқишини расмийлаштирди. Айниқса, у деҳқонларни ёппасига крепостнойлаштиришни бошлаб берди. Чунки унда Юрий куни жорий қилинган эди.
Рус ҳақиқати, Псков суд ёрлиғи, Москва князларининг кейинги қонунлари Судебникнинг манбалари эди. Қонунномада асосан жиноят ва жиноий-ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланганди. У Рус ҳақиқатини бир қанча янги нормалар билан бойитди. Лекин фуқаролик ҳуқуқи ва айниқса мажбурият ҳуқуқи борасида унча батафсил нормалар белгиланмади. Шу сабабли Рус ҳақиқатининг баъзи нормалари Судебник билан бир қаторда ҳаракатда бўлди.


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling