Мулк хуқуқи(Миср)


Крепостной тузумнинг емирилиши ва капиталистик муносабатларнинг ўсиши даврида ҳуқуқдаги ўзгаришлар


Download 130.86 Kb.
bet16/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Крепостной тузумнинг емирилиши ва капиталистик муносабатларнинг ўсиши даврида ҳуқуқдаги ўзгаришлар

XIX асрга келиб Россияда ҳуқуқнинг турли соҳаларида ҳам бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Шу давргача 1649 йилги қонунномадан бошқа кодекс йўқ эди. Қонуннома қабул қилингандан XIX асргача чиқарилган қонунлар кодификация қилинмаганди. Мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ўзгаришлар империя қонунларини тизимга солишни талаб этарди. Шу сабабли 1804 йилда машҳур рус юристи Сперанский раҳбарлигида кодификация комиссияси тузилди. Бу комиссия дастлаб фуқаролик, жиноят қонунномаларини ишлаб чиқди, лекин улардан ҳеч бири қабул қилинмади.


1826 йилдан бошлаб комиссия империя қонунларини кодификация қилишга киришди. 1830 йилда Россия империяси қонунларининг тўла тўплами чиқарилди. У 46 томдан иборат эди. Tўпламга 1649 йилги қонунномадан бошлаб ундан кейин чиқарилган қонунларнинг деярли ҳаммаси киритилди.
1830 йилда Россия империяси қонунларининг тўпламини тузишга киришилди ва 1832 йилда Россия империяси қонунлари тўплами чиқарилди. Бу 15 томдан иборат эди. Қонунлар тўпламига фақат ҳаракатдаги қонунлар киритилди. Ҳар бир томга қонунлар соҳалар бўйича жойлаштирилди. Ушбу 15 томли қонунлар тўплами 1835 йил 1 январдан кучга кирди.
Бу даврда 1845 йилда “Жиноят ва ахлоқ тузатиш жазолари ҳақидаги Қонуннома” қабул қилиниб, 1846 йил 1 майда кучга киритилди. Империя қонунлари тўпламининг ўнинчи томида фуқаролик ҳуқуқи институтларидан эгалик қилиш, мулк ҳуқуқи, бировнинг мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи, ваколат ҳуқуқи кабилар алоҳида тартибга солинди.
Қонун эгалик қилишни мулк ҳуқуқидан ажратди ва эгаликни дахлсиз деб белгилади. Империя қонунларига кўра, эгалик иккига: қонуний эгалик ва ғайриқонуний эгаликка бўлинди. Қонуний эгалик турли воситалар билан ҳимоя қилинди. Бошқа давлатларнинг фуқароларига, бошқа миллатдошларга, православ бўлмаганларга, аёлларга, деҳқонлар ва шаҳарликларга мулкка эгалик қилишда қатор чеклашлар ўрнатилди.
Биринчи марта империя қонунларида мулк ҳуқуқига тўла таъриф берилган эди. 420-моддада мулк ҳуқуқи деганда фуқаролик қонунлари томонидан белгиланган усулда, ҳеч қандай шахснинг аралашувисиз амалга ошириладиган абадий ва наслдан-наслга ўтувчи тасарруф этиш, фойдаланиш ва мулк устидан буйруқ бериш ваколатлари тушунилади, деб кўрсатилган.


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling