Мулк хуқуқи(Миср)


Мулк хуқуқи(Ўрта аср Англия)


Download 130.86 Kb.
bet12/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Ўрта аср Англия)



Мулк ҳуқуқи
Феодал мулк ҳуқуқи, айниқса ерга эгалик ҳуқуқи кўп жиҳатдан мамлакатнинг бутун ҳуқуқий тизими характерини белгилаган.
Унинг мураккаблиги қатор тарихий шароитлар билан, жумладан, ўрта асрларда маълум миқдордаги эркин деҳқонлар қатламининг сақланиб қолганлиги билан боғлиқ эди. Эркин деҳқонлар ўз чек ерларига эга бўлган, лекин мамлакатда барча ерларнинг эгаси қирол ҳисобланган. Қирол давлат ерларини турли йўллар билан тақсимлаб турарди.
Инглиз ҳуқуқида кўчувчи (ҳаракатдаги) ва кўчмас (ҳаракатсиз) мулклар бир-биридан фарқланган, лекин ашёларни анъанавий тарзда реал мулклар (real property) ва персонал мулклар (personal property)га бўлиш мавжуд эди. Ашёларнинг бундай тарихан шаклланган бўлиниши реал ва персонал мулкларни ҳимоя қилишга қаратилган даъволарнинг турли шакллари билан боғлиқ эди.
Феодал ер ҳуқуқи ҳаммадан аввал реал даъволар (real action), яъни муваффақият қозонганда йўқолган ашё эгасига қайтариладиган даъволар билан ҳимоя қилинадиган алоҳида қўриқлашга лойиқ ер ҳуқуқининг махсус турини тан олади. Бу даъволар мутлақий характер касб этган ва ҳар қандай кишига тақдим этилиши мумкин эди.
Реал даъволар билан уруғнинг кўчмас мулклари ва қиролдан ёки бошқа лорддан олинган феодал эгаликлар ва эркин ер эгалиги характеридаги ерларга нисбатан ҳуқуқлар ҳимоя қилинган. Уларга феодал титулга бўлган ҳуқуқлар ҳам кирган, бошқа барча ашёлар персонал даъволар билан ҳимоя қилинган. Персонал даъволар йўли билан етказилган зарарни ундириш талаб қилиниши мумкин эди.
Инглиз-сакс қабилаларининг Британияда эгаллаб олган ерлари азалдан иккита асосий турга: folklend ва booklendга ажрала бошлаган. Фолкленд – бу “халқ ери”, унга эгалик қилиш жамоага мансубликка асосланган ва давлатга нисбатан маълум мажбуриятлар ўташга олиб келган. Бундай ерларни тасарруф қилиш эркинлиги чекланган. Фолклендни бошқа шахсга ўтказиш учун оиланинг барча аъзолари розилиги талаб қилинган.
Ерга эгаликнинг бошқа кўриниши – букленд эса қиролнинг инъомига асосланган. Бундай ерларга эгалик ҳуқуқи қироллик ёрлиқлари (book) билан тасдиқланган.
Фолкленд ернинг эгаси давлатга турли мажбуриятларни ўтаб турган. Бу ерларнинг букленд даражасига ўтказилиши билан унинг эгаси бундай мажбуриятлардан озод қилинган. Феодализмнинг ривожланиши букленднинг ривожланиши билан мустаҳкам чатишиб кетганди. Букленд эгаси уни ҳадя қилиши, сотиши, васият қилиб қолдириши мумкин эди. Букленднинг вужудга келиши ва ривожланиши инглиз-саксларда йирик ер эгалигининг шаклланишига сабаб бўлди.
Нормандлардан кейинги инглиз ҳуқуқида чекланмаган, шартсиз ер эгалиги тушунчаси мавжуд эмас эди. Ерга нибатан ҳуқуқлар иккита асосий тушунчалар: tenancy – эгалик, ушлаб туриш ва estaty – эгалик ҳуқуқи, ҳуқуқий манфаатлар (уларнинг давомийлиги, бегоналаштириш имконияти ва бошқалар) ҳажми билан белгиланган. Эгалик (tenancy) ўз навбатида эркин ва ноэркин бўлган. Эркин эгалик (freehold) – бу рицарлик хизматини ўташ шартлари асосида ёки шахсий хизмат ҳуқуқи бўйича олинган эгалик, шунингдек, эркин деҳқонларнинг ер эгалиги ҳисобланган. Бундай ерга эгалик қилган деҳқон лордга белгилаб қўйилган пул суммасини тўларди ва унинг юрисдикцияси остига тушарди.
Деҳқоннинг лорд фойдасига шахсий ва иқтисодий мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ноэркин ер эгалиги вақт ўтиши билан феодал ижаранинг меросий ҳуқуқига айланди ва copyhold деган ном олди, чунки ижаранинг бундай шарти манорлик судларининг баённомалари нусхалари билан белгилаб қўйилган эди. Ноэркин ер эгалиги дастлабки вақтларда қироллик судларида ҳимоя қилинмасди. XV асрда у билан боғлиқ даъволар канцлер судида, XVI асрда эса бу суднинг таъсири остида “умумий ҳуқуқ” судларида ҳам кўрила бошланди.
Ҳозирги инглиз ва америка ер ҳуқуқида мавжуд бўлган estate тушунчаси нафақат кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқларининг ҳажми ҳақида, балки мулкни ўтказиш учун техник воситалар йиғиш ҳақида ҳам тасаввур беради. У эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва мулк устидан назорат қилиш муносабатларига киришган турли шахсларнинг ёки ҳали туғилмаганларнинг ҳуқуқларини қамраб олади.
Бу тушунча тарихан шаклланиб борган. Инглиз ўрта аср ҳуқуқининг бутун ривожи феодалларнинг хизмат мажбуриятлари муносабати билан кўп сонли чеклашлар юклатилган ерларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқи учун курашлари билан боғлиқ эди. 1290 йилги “Quia Emptores”74 статути бўйича лордларнинг ерларни сотиш ҳуқуқи тан олинган. Бунда лорднинг барча хизмат мажбуриятлари ҳам ернинг янги эгасига ўтказиларди. Мазкур статут, шунингдек, 1279 йилда чиқарилган ва ерларни черковнинг “ўлик қўлларига” сотиш ва бошқача тарзда ўтказилишини тақиқлаган статутнинг мазмунини ҳам тасдиқлайди. Ернинг бундай тарзда ўтказилиши уни феодал оборотдан тўлиқ чиқарилишига олиб келган, чунки илгариги лорд ҳам, қирол ҳам, лорднинг меросхўри бўлмаган ҳолда, уни қайтарилишига умид қила олмаган.
Феодалларнинг ерга эгалик ҳуқуқларининг янада кенгайиши Англия феодал ҳуқуқида ерга эркин эгаликнинг ўта истиқболли шакли – estate in free simpleнинг ўрнатилишига олиб келган. Бу ўз кўлами бўйича мулкка яқин бўлган анча тўлиқ эгалик ҳуқуқини англатади.
Унинг хусусий мулкдан фарқи фақат шунда эдики, ерлар агар меросхўрлар бўлмаса, эгасиз бўлиб қолмаган, балки олдинги лордга ёки унинг қариндошига (ҳатто жуда узоқ қариндошига бўлса ҳам) ўтган75. Кўчмас мулкларнинг ёки “қўриқланадиган ерлар”нинг ҳуқуқий ҳолати бошқача эди. Бундай ерлар мерос тариқасида фақат туғишган қариндошларга, қоида бўйича, катта ўғилга ўтказилиши мумкин эди. Ерга нисбатан қўриқланадиган ҳуқуқларни яратиш имконияти мерос ҳуқуқида чеклашлар белгиловчи 1285 йилги статут натижасида вужудга келган. Бу статутда “умумий ҳуқуқ” билан ҳимоя қилинадиган оила мулки барча ҳолатларда кўчмас мулк бўлиб қолиши назарда тутилган эди. Бу мулкдан кредитор фойдасига қарз ундирилишига ҳам йўл қўйилмаган. Статутни яратувчилар бу билан мулк эгасининг ўз имениясини бутун ҳаёти давомида меросхўрлар зарарига сота олмаслигига ва оғир юк қилиб қўйилмаслигига ҳаракат қилганлар. Бироқ тез орада бу барча тақиқлар четлаб ўтила бош-ланади. Кўчмас мулкнинг эгаси именияга “оддий мулк” сифатида мурожаат қилиш имкониятини қўлга киритиш учун жуда қимматга тушадиган сохта жараёндан ўтиши лозим эди.
Эгалик ҳуқуқининг иккита бошқа шакллари: умрбод эгалик қилиш (estate for life) ва маълум муддат эгалик қилиш (for years) дан иборат эди. Кўчмас мулкка for life ҳуқуқи фақат мулкка эгалик қилиб турган шахснинг ҳаётлиги чоғидаги муддатга эмас, балки учинчи шахснинг, масалан, хотинининг ҳаётлиги чоғидаги муддатга ҳам ўрнатилиши мумкин эди. Ерга нисбатан бундай ҳуқуқлар “умумий ҳуқуққа” маълум энг қадимий ҳуқуқлардан ҳисобланади. Ернинг for life эгаси for simple эгасига қараганда кам ҳуқуқларга эга бўлган, лекин унинг ҳуқуқлари for years эгаси ёки ерни ижарага олганларнинг ҳуқуқларига нисбатан кенгроқ эди. У фақат ернинг устига эмас, балки in free simple эгаси (мулкдор) сифатида унинг остидаги нарсаларга нисбатан ҳам ҳуқуқларга эга бўлган. Бироқ кўчмас мулк ижарачисига ўхшаб, у ерга келтирилган зарар учун жавоб берган.
Ерларни ижарага олиш муддати қанчалик узоқ бўлмасин, ўрта аср юристлари асрлар давомида унинг реал мулк ((real property) эканлиги, яъни реал даъво ёрдамида ҳуқуқи тикланишини тан олмасдилар. “Адолат ҳуқуқи” жуда кам ҳолларда ноқонуний ушлаб турилган ижарага олинган ерларнинг қайтарилишини талаб қиларди. Бунда ерларга ижара эгалиги, гарчанд, тўғри маънода реал даъво объекти бўлмаса ҳам, аммо “суд орқали тортиб олиш ҳақида”ги (action of ejecment) махсус даъво билан тикланиши мумкин эди.
Ўрта асрлар инглиз ҳуқуқи рим ҳуқуқига (ёки ҳозирги ҳуқуққа) маълум бўлган кўринишдаги ерни гаровга қўйиш институтини билмайди.
Шунга қарамай, Англияда қарзни ундириш воситалари жуда эрта пайдо бўлган. XII асрдаёқ қарздор қарзини тўлаш эвазига ўз ерини кредиторга ишончга асосланган битим асосида ўтказиши мумкин эди. Бунда кредитор ер эгаси бўлиб қолган, лекин у ишончни бузмасдан, қарздор ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг унинг ерини қайтариши лозим эди.
Агар қарздор зиммасидаги мажбуриятларини кўрсатилган муддатда бажармаса, кредиторнинг гаровга қўйилган ерга нисбатан эгалик ҳуқуқи шак-шубҳасиз бўлиб қолган. Бунда кредиторнинг, ҳатто қарзни қоплашда гаровга қўйилган ердан олган даромадлари, гарчанд, бундай “ўлик гаров” черков томонидан “гуноҳ” сифатида танбеҳ қилинса ҳам, ҳисобга олинмаслиги мумкин эди.
XIII-XIV асрларда гаровга қўювчиларнинг ҳуқуқлари “умумий ҳуқуқ” судларида ҳимоя қилинган. Судлар, агар қарздор зиммасидаги мажбуриятларини ўз муддатида бажармаса, ер қайтариб берилишини талаб қила бошлаганлар.
XVI асрда канцлер суди янада олға бориб, ерни гаровга қўйиб қарз олган ва уни кўрсатилган муддатда қайтариб бера олмаган қарздорлар учун имтиёзли муддат жорий этди. Бунга кўра, қарздор гаровга қўйилган ашёнинг кредиторга тўла мулк қилиб ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қарори чиққунга қадар, қарзини тўлаши ва гаровга қўйилган ерини “ҳаққоний сотиб олиши” мумкин эди.
Ашё ҳуқуқининг соф инглизча институти – ишониб топширилган (ваколат берувчи) мулк (trust) институти мавжуд бўлган. Инглиз юристлари, айниқса Ф.Мэйтленд (1850-1906), бу институт “инглизларнинг юриспруденция соҳасидаги буюк ва жуда аниқ ютуқлари” деб завқ-шавқ билан гапирадилар.
Ишониб топширилган мулк институтининг келиб чиқиши, шунингдек, феодал ер эгалиги хусусиятлари билан ҳам боғлиқ. Бу хусусиятлар қаторига ерга меросхўрлар доирасининг қисқартирилиши ва ерларнинг черковларга, монастирларга, диний жамиятларга, айниқса, умуман ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлмаган камбағаллашган жамиятларга сотишнинг чекланиши кабилар кирарди.
Мазкур институтнинг моҳияти шунда эдики, бунда бир шахс - ишониб топшириладиган мулкнинг эгаси (settler of trust) ўз мулкини бошқа шахсга – мулкини ишонган киши (trustee)га мулкни бошқариш ҳамда мулк эгаси сифатида бошқа шахснинг, фойда олувчининг (beneficiary) манфаатлари йўлида ёки бошқа мақсадларни, масалан, муҳтожларга ёрдам бериш мақсадини амалга ошириш учун ўтказади.
Ерларни бирор мақсад йўлида фойдаланиш учун ўтказилиши амалиёти XII асрдаёқ вужудга келган ва салиб юришлари даврида гуркираб ривожланган эди. Бу даврда ерлар ўғиллар вояга етгунига қадар ёки илгариги эгаси қайтиб келгунига қадар ишонч асосида қариндошларга ёки дўстларга берилган.
Қашшоқлашган монархлар дунёвий кишиларга ўз ерларини уларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш учун ўтказиб, нафақат ҳуқуқий ва диний тақиқларни четлаб ўтганлар, балки катта бойликлар ҳам тўплаганлар. Фақат XV асрдан ишониб топширилган мулк канцлер судида ҳимоя қилинадиган бўлди, чунки эндиликда ишонч, адолат бузила бошлаган эди. Шу вақтдан бошлаб ишониб топширилган мулк “умумий ҳуқуқ” билан ҳимоя қилинадиган мулк – legal ownershipдан фарқли ўлароқ, equitable ownership деб аталадиган бўлди.
Ишониб топширилган мулк институти илк марта 1375 йилги қонун билан мустаҳкамланган. XV асрдаёқ кўп ер майдонлари – кўчмас мулклар ишониб топширилган мулкка айланади. Генрих VIII инглиз черковини ислоҳ қилиш давомида черков ерларини мусодара қилди, лекин бунда шу нарсага дуч келдики, гарчанд, черков ва монастирлар йирик ер эгалари бўлсалар ҳам, расман ўз ерларининг эгалари бўлмаганлар.
Инглиз парламенти черков ерларини тортиб олиш мақсадида 1535 йилда “фойдаланиш ҳақида” деб номланган статут (statute of uses) чиқаради. Унга кўра, бир шахс мулкка бошқа шахснинг манфаатлари нуқтаи назаридан эгалик қилиб турган бўлса, мулк кимнинг манфаатлари йўлида фойдаланилса, ўша шахс амалда ернинг ҳақиқий эгаси деб тан олинган. Бу статут бир қанча вақт ишониб топширилган мулк институтининг тарқалишини тўхтатиб қўйди, лекин уни йўқотмади. Судлар “фойдаланишга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи” деган мураккаб конструкция ёрдамида статутни муваффақиятли равишда четлаб ўта бошладилар. Бу “иккиламчи фойдаланиш” канцлер суди томонидан ҳимоя қилинадиган труст, яъни том маънода ишониб топширилган мулк сифатида маълум бўлиб қолган.
Ишониб топширилган мулкчилик реформациядан кейин черков ер эгалигининг жуда чекланиши ва черков хайр-саҳоватининг деярли йўқолиб кетиши натижасида қайтадан кенг жонлана бошлаган.
1601 йилда қиролича Елизавета даврида, ҳатто, “хайр-эҳсондан фойдаланиш” ҳақида статут қабул қилинган. Бу статут асосида парламент махсус комиссиясининг олий вақилин лавозими жорий этилади. Олий вакилнинг мажбуриятига муҳтожларга хайр-эҳсон қилинишини назорат қилиш ва шу билан боғлиқ суиистеъмолликларга чек қўйиш кабилар кирарди. Статутнинг преамбўласида хайр-эҳсон фаолиятининг анча кенг тарқалган ва тан олинган турлари санаб ўтилади. Булар: камбағалларга, заифларга, қарияларга, беморларга ва ярадор аскар ва матросларга, мактаб, коллеж ва университетларга ёрдам бериш; етимларни ўқитиш ва моддий таъминлаш, ахлоқ тузатиш муассасаларига кўмаклашиш, ҳарбий асирларни сотиб олиш ва маҳкум этилганлар учун жарималар тўлаш ва бошқалардан иборат эди. Бу мақсадларнинг ноаниқ ва мунозарали белгилари суд амалиётида батафсил текширилган. Судлар “ижтимоий фойдалар” доктринасини ишлаб чиққанлар. Бунда жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган барча хайр-эҳсонлар хусусий, яъни муҳтожларга ёрдам беришга мутлақо қарама-қарши иш деб топилган эди.


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling