Мулк хуқуқи(Миср)


Мулк хуқуқи(Ўрта аср Германия)


Download 130.86 Kb.
bet11/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Ўрта аср Германия)



Лен ҳуқуқи
Ўрта асрларда Германиядаги ерга оид муносабатлар бошқа ғарб “феодал давлатлари”даги каби принциплар асосида қурилган эди. Бироқ, Германиянинг лен ҳуқуқида маълум ўзига хос хусусиятлар мавжуд бўлган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Германияда монарх империя ленларини эркин тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас эди. Анча фахрий империя ленларини князларга “мажбурий ҳадя қилиш” принципи императорнинг бўшаган ленларни тақдим қилиш ва уларни ўз доменига қўшиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қиларди. Шунингдек, маълум округ аҳолисининг устидан суд қилиш ҳуқуқига эга бўлган ленларнинг махсус тури ҳам мавжуд эди. Император томонидан берилган “суд лени”ни олган лен эгалари, князлар ва графлар қирол буйруғи билан, яъни қирол номидан суд қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритардилар.
Германиядаги лен ҳуқуқининг хусусиятларидан бири шунда эдики, унда лен олишни “кутиш” ҳуқуқи мустаҳкамланган. Бир киши ленга эгалик қилиш ҳуқуқини олган, бошқа киши (ёки бир неча кишилар) эса хўжайиндан ушбу леннинг қонуний эгаси вафот этганда ва унинг қонуний меросхўри бўлмаганда ўша ленга нисбатан даъво қилиш ҳуқуқини олишлари мумкин эди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Германияда вассал томонидан олинган леннинг бегоналаштирилишини тақиқловчи қоида анча узоқ вақт ҳаракатда бўлган. Ленни сотиш, гаровга қўйиш фақат хўжайиннинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин эди.
Германия лен ҳуқуқида эгалик институти катта аҳамиятга эга бўлган. “Эгалик қилиш ҳуқуқи” махсус ҳуқуқ ҳисобланган. У ерни ҳақиқатда ушлаб туришдан фарқ қилган ва худди Англия ва Франциядаги сезина сингари махсус даъволар билан ҳимоя қилинган. Бу ҳуқуқ одатда эгалик қилишга киришишнинг рамзий маросими (инвеститура) натижасида қўлга киритилган, лекин баъзан ленга ҳақиқий эгалик қилиб туриш муддати (бир йилу бир кун хўжайиннинг эътирозисиз эгалик қилиб туриши) бўйича ҳам вужудга келиши мумкин эди.
Лен ҳуқуқи бўйича мажбуриятлар асосан вассаллик муносабатларини тартибга соладиган ва деярли бутун Европа мамлакатлари учун умумий бўлган феодал одатлар билан белгиланган. Лен эгаси хўжайинга содиқлик ҳақида қасам ичиб, “унинг одами” сифатида маълум “мажбурият”ларни зиммасига олган. У аввало хўжайинга ҳарбий хизмат ўтаб бериши лозим эди. Xўжайин “Германия ўлкалари” доирасида ҳарбий юриш уюштирмоқчи бўлса, бу ҳақда вассалига олти ҳафта олдин иккита гувоҳ иштирокида маълум қилган. Бундан ташқари, лен эгаси ўз сеньорининг суд мажлисида иштирок этиши шарт эди. Ўз навбатида, сеньор вассал қарамликни қабул қилишни рад этиши ва лен эгасини ўз эгалигидан маҳрум қилиши мумкин эмасди. Чунки “Саксон зерцалоси”га биноан, ер “агар суд томонидан тортиб олинмаган бўлса, ҳеч ким ер эгалигидан маҳрум қилиниши мумкин эмас” эди. Агар хўжайин вассалидан ерни асоссиз равишда тортиб олса ва лен ажратишни адолатсизлик билан рад этса, лен олувчи юқори турувчи (катта) сеньорга шикоят қилиши мумкин бўлган. Катта сеньор кичик сеньордан бу масалани тегишлича адолатли ҳал этишни талаб қилган. Акс ҳолда бундай ер эгалиги ва вассаллик суд орқали юқори турувчи сеньор ихтиёрига ўтказилиши мумкин эди.


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling