Мулк хуқуқи(Миср)


Download 130.86 Kb.
bet7/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Рим)



Манципация
Римда энг қадимги даврдаёқ ашёвий ҳуқуқларга эга бўлиш усулларига ва ашёларни классификация қилишга катта эътибор берилган. Умумий фойдаланишда бўлган ашёлар (ҳаво, денгиз ва бошқалар), шунингдек, хўжалик учун муҳим бўлган бошқа ашёлар (жамоат ери) мулкий, савдо оборотида бўлмайдиган (res exrtra commercium) мулк сифатида кўрилган. Бироқ давлат ерлари патриций зодагонлар томонидан талон-тарож қилиниб борган, натижада булар йирик ер эгалиги пайдо бўлишига олиб келган. Шу боис жамоат фондидан ер участкалари ажратиб берилиши ҳақидаги масала бўйича плебейлар билан патрицийлар ўртасида шиддатли кураш келиб чиқиб, у республика даврининг анча вақтларигача давом этган. Бу кураш милоддан аввалги 367 йилда Лициний қонунининг қабул қилиниши билан бироз юмшаган. Бу қонунга биноан ерлардан фойдаланишда плебейлар ва патрицийлар – тенг ҳуқуқларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, қонунда жамоат фондидан ажратиладиган ер участкасининг энг юқори миқдори 500 югер (125 гектар атрофида) қилиб белгиланди ва ундан ошмаслиги лозимлиги ўрнатилди.
Фуқаролик ҳуқуқида хўжалик оборотида бўлган ашёлар манципацияли (res mancipi) ва манципациясиз (res nec mancipi) ашёларга бўлинган. 1-гуруҳга Италиядаги ерлар, қуллар, йирик чорва моллари, ер сервитутлари, яъни архаик даврда оиланинг умумий мулки сифатида майдонга чиққан ашё ҳуқуқининг иқтисодий жиҳатдан муҳим объектлари кирган. 2-гуруҳга – қолган барча ашёлар кириб, уларга эгалик қилиш якка тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган.
Рим юристи Гайга бориб тақаладиган анъанавий нуқтаи назарга биноан 1-гуруҳни ташкил этган ашёларнинг бегоналаштирилиши фақат маципациялар орқали, яъни алоҳида, махсус, мураккаб ва тантанали расм-русмлар (маросимлар) йўли билан амалга оширилиши мумкин эди. Маниципация “мислар ва тарозилар воситасида” тузиладиган ўта расмий битимлар қаторига кирган. У бешта гувоҳ ва битта тарози ушлаб турувчи иштирокида тузилган. Xаридор қўлида мис бўлагини ушлаб турган ҳолда қуйидаги тантанали формулани1 айтган: “Tасдиқлайманки, ушбу қул квирит ҳуқуқи бўйича менга тегишли ва у мен томондан шу металлга ва шу мис тарозилар орқали сотиб олинган деб ҳисобланиши лозим”. Сўнгра у ушбу металл билан тарозига урган (бу одат ҳали зарб қилинган монеталар бўлмаган вақтда вужудга келган) ва уни манципация йўли билан кимдан ашё сотиб олган бўлса, ўша шахсга сотиб олинган сумма сифатида ўтказган. Манципациясиз ашёлар ҳеч қандай расмиятчиликсиз мис учун ёки пул учун уларни оддий (анъанавий) ўтказиш йўли билан сотилган.
Энг қадимги даврда манципацияли ашёларга ҳам, манципациясиз ашёларга ҳам қўлланиши мумкин бўлган мураккаб урф-одат орқали мулк ҳуқуқи ўтказилишининг яна бир расмий усули мавжуд эди. Бу претор иштирокида ўтказиладиган сохта суд тортишувидан иборат бўлиб, бунда харидор бегоналаштирилаётган ашё унга тегишли эканлигини кўрсатган ва ўзининг мулк ҳуқуқини тантанали равишда изҳор қилган (“мазкур ашё квирит ҳуқуқи бўйича менга тегишли” деб айтган). Ашёни бегоналаштирувчи шахс бундай тасдиққа қаршилик билдирмаган ва претор мазкур ашёни олувчига гўёки унинг мулки сифатида тақдим қилган.
Энг қадимги даврдаёқ Римда мулкка узоқ вақт эгалик қилиб туриш натижасида ҳам эга бўлиб олиш (сотиб олиш) мумкин эди. XII жадвал қонунлари фақат ўғирланган ашёларга нисбатан муддат бўйича мулк ҳуқуқи олишни тақиқлайди. Ҳаракатдаги ашёлар учун эгаллаб олиш муддати бир йил, кўчмас ашёлар учун – 2 йил ўрнатилган эди. Бундан ашёни эгаллаб олувчи шахс фақат баъзи ҳоллардагина фойдаланган. Масалан, агар манципация вақтида расмиятчиликларга тўлиқ риоя қилинмаса, харидор ашёга нисбатан мулк ҳуқуқини олмаган ва квирит мулк эгаси мулкнинг қайтарилишини ҳатто суд орқали талаб қилиши мумкин бўлган.


Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling